top bannerNEW

Компания тадбирлари

2015 йил 18 сентябрь куни АЖ “O‘zqishloqxo‘jalikmashlizing” акциядорлик лизинг компанияси акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

2. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

3. Компаниянинг жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда жойлаштиришга хақли бўлган эълон қилинган (қўшимча) акцияларининг энг кўп миқдорини белгилаш.

4. Компания Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

5. Компания Устав фондини эълон қилинган (қўшимча) акциялар сони доирасида қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан ошириш, қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш, қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорни ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш ваколатини Кузатув кенгашига бериш.

6. Компаниянинг ўтган молиявий йил учун “бизнес режа” параметрлари соф фойда кўрсаткичи бажарилган тақдирда, унинг ҳомийлик ва бошқа қайтарилмайдиган ёрдамлар учун харажатларини ўтган йил соф фойдасининг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги шарти билан амалга оширилиши мумкинлигини белгилаш тўғрисида.

7. Компания томонидан олинган ҳомийлик маблағлари ва бошқа қайтарилмайдиган ёрдам тўғрисидаги маълумотларни Оммавий ахборот воситаларида ва жамиятнинг расмий веб-сайтида ёритиш ҳамда уларни алоҳидалашган ҳисобини юритишни белгилаш тўғрисида.

8. Компаниянинг “Меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомини тасдиқлаш.

Йиғилиш сўнггида акциядорлар умумий йиғилишининг қарори қабул қилинди. 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.