top bannerNEW

Фуқароларнинг мурожаатини кўриб чиқиш

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясининг
2010 йил 4 январдаги
01-и/ч- сонли буйруғига 1-илова

        

         

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компаниясига Фуқаролардан тушган таклиф, мурожаат, ариза ҳамда шикоятларни рўйхатга олиш, уларни кўриб чиқиш ва назорат қилинишини ташкил этиш тартиби

  1. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 446-II-сон “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни асосида “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компаниясига фуқаролардан тушган таклиф, мурожаат, ариза ҳамда шикоятларни рўйхатга олиш, уларни кўриб чиқиш ва назорат қилиниши ташкил этилади.
  2. Фуқаролардан тушган ҳар бир хат (ариза, шикоят, таклиф, мурожаат) белгиланган тартибда котиба-референт томонидан рўйхатга олиниб, шу куннинг ўзидаёқ кўриб чиқиш ва ижрочиларни тайинлаш учун Бошқарув раиси (ёки ўринбосар)га тақдим этилади.
  3. Бошқарув раиси (ёки ўринбосар) томонидан   кўриб чиқилган ариза тегишли чоралар кўриш учун ижрочиларга   жўнатилади.   Фуқаролар   томонидан   мансабдор   шахснинг   хатти- ҳаракатидан   тушган хат ва шикоятни кўриб чиқиш учун шу мансабдор шахснинг ўзига юбориш тақиқланади.
  4. Компания бошқарма, департамент ва раҳбарият таркибидаги бош мутахассислар ва ҳудудий филиаллар директорлари фуқаролардан тушган хатларни шахсан кўриб чиқиш, уларда кўрсатилган     масалаларни ўз   вақтида ҳал этиш чораларини   кўришга, шунингдек, шикоятнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиб, бу сабабларни бартараф этиш имконини топишга ва хат муаллифига кўрсатилган муддатларда жавоб хати жўнатишга мажбурдирлар.
  5. Қабул   қилинган қарор ҳақида хат эгасига хабар берилгандан кейингина бу хатни кўриб чиқиш тугалланган ҳисобланади.
  6. Республика юқори бошқарув органларига, оммавий ахборот воситаларига фуқаролардан тушган хат ва шикоятларга жавоблар фақат Бошқарув раиси (ёки ўринбосар) имзоси билан жўнатилади.
  7. Компания бошқарма, департамент ва раҳбарият таркибидаги бош мутахассислар имзоси билан республика юқори бошқарув органларига, оммавий ахборот воситаларига фуқаролардан тушган хат ва шикоятларга жавоблар жўнатиш қатъиян тақиқланади.
  8. Меҳнаткашларнинг вазирликлар, муассасалар ва бошқа ташкилотларда кўриб чиқишни тақозо этувчи хатлари вақт ўтказмасдан (сақланмасдан) илова хати билан бирга тегишли ташкилотларга жўнатилади ва бу ҳақида хат эгасига хабар берилади.
  9. Фуқароларнинг хат ва шикоятлари раҳбар резолюцияси билан тайинланган масъул ижрочи томонидан ўз вақтида кўриб чиқилишини ва ўз вақтида жавоб хати жўнатилишини умумий масалалар бўйича бош мутахассис назорат қилиб боради ва ўз вақтида кўриб чиқмаган ҳамда хат
    муаллифларига ўз вақтида жавоб хати жўнатмаган ходимлардан Бошқарув раиси топшириғига мувофиқ тушунтириш хати олади.
  10. Фуқаролардан тушган барча хатлар Ўзбекистон   Республикасида мавжуд бўлган амалдаги қонунлар асосида олиб   борилади ва уни бузганларга нисбатан амалдаги қонунчилик асосида чоралар кўрилади.
  11. Компания ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича Компанияга   келиб тушган аризалар, таклифлар ва шикоятлар юрисконсульт томонидан қайси ташкилот ёки органларга мурожаат қилиши тўғрисида тавсиялар берилиб, муаллифга қайтарилади.

 

Оғзаки мурожаат билан келган фуқароларни қабул қилиш уларни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва назорат қилинишини ташкил этиш тартиби.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига биноан ҳар бир шахс вабошқалар билан биргаликда ваколатли органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига оғзаки ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Оғзаки аризалар, таклифлар ва шикоятлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги”ги қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.

Оғзаки аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилган фуқаролар Бошқарув раиси буйруғи билан тасдиқланган муддатларда Бошқарув раиси ва унинг ўринбосари томонидан қабул қилинади.

Оғзаки аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилган фуқаролар: дастлаб котиба-референт томонидан рўйхатга олиниб, масаланинг тааллуқлилиги бўйича Бошқарув раиси ёки унинг ўринбосарлари томонидан қабул қилинади;

Бошқарув раиси ёки унинг ўринбосарлари томонидан қабул қилингандан кейин масалани кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш учун бошқарма, департамент ва бош мутахассисларга юборилади.

Компания бошқарма, департамент ва раҳбарият таркибидаги бош мутахассисларга оғзаки аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилган фуқароларнинг масалаларини чуқур ўрганиб чиқиб тегишли чоралар кўриши ва қонунда белгиланган муддатларда натижаси бўйича фуқароларга жавоб хати жўнатиши шарт.

Компания ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича оғзаки аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилган фуқароларга умумий масалалар бўйича бош мутахассис томонимдан қайси ташкилот ёки органларга   мурожаат   қилиши тўғрисида тавсиялар берилади.

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.