top bannerNEW

Лизинг хизмати тўғрисидаги маълумотлар

   ЛИЗИНГ БУ НИМА?

   Лизинг – бу тадбиркорлик тури бўлиб, вақтинчалик бўш бўлган ёки қарз қилиб олинган пул маблағларини инвестиция қилиш орқали, лизинг шартномаси асосида лизинг берувчи лизинг шартномасида кўрсатилган мулкни, аниқланган сотувчидан сотиб олиш ва лизинг олувчига тадбиркорлик учун аниқланган тўловлар асосида вақтинчалик фойдаланишга етказиб бериш мажбуриятларини олади.

   Лизинг – бу ижара. Аммо бизнесда лизинг тадбиркорлик ижара деб тушунилади: ускуналар, кўчмас мулк, бу дегани асосий воситалар.

   Лизинг – бу молиявий операция. Лизинг ўз асосида мақсадли кредитдир.

   Ўзбекистонда лизинг операциялар асосида ҳозирги пайтда бир қанча масалаларни ечиш мумкин, улардан:
   • ишлаб чиқариш воситаларни янгилаш;
   • асосий воситаларни сотиб олиш учун мақсадли кредитлаш;
   • инвестиция қилинган маблағлар ва ташкилотнинг самарали ишлашини назорат қилиш;
   • лизинг системаси орқали энг самарали ишлаб чиқаришни ривожлантириш ;
  • лизинг асосида етказиб берилган мулк ва ускуналар орқали чет эл инвестисияларини жалб этиш (халқаро қонунлар асосида ушбу ташқи қарзни ўсишига олиб келмайди)

   Лизинг муносабатлар турлари
  Лизинг муносабатлар турлари кўплиги шартнома томонларига, ҳар хил схемалар амалга ошириш орқали, бир қанча қулайликлар яратади. Улардан асосийлари қуйидагилар:

   Инвесторни қарз маблағларини жалб этиш орқали амалга ошириладиган лизинг операцияси – бир қанча компаниялар иштирокида лизинг операциясини молияштириш. 

   Акциядорлик лизинг – йирик объекталарни лизингга берганда ишлатилади (самолётлар, кемалар, завод ва фабрикалар учун комплексда етказиб берилган асбоб-ускуналар)

   Етказиб берувчи учун лизинг – бу турда мулк етказиб берувчи ҳам сотувчи, ҳам асосий лизинг олувчи сифатида чиқади, аммо охирги фойдаланувчи сифатида бўлмайди.      Лизинг олувчининг сублизинголувчи топиш ва унга сублизингга бериш мажбурияти бўлади.

 


 

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик компанияси томонидан 2001-2014 йиллар давомида Республикадаги қишлоқ хўжалик корхоналарига лизингга етказиб берилган техникалар тўғрисида маълумот

12.12.14. холатига

2001-2014 йиллар давомида Республика қишлоқ хўжалик корхоналарига жами 1219,8 млрд.сўмлик 51074 дона шу жумладан, 740 дона ғалла ўриш комбайинлари, 20620 дона ТТЗ (МТЗ), 1778 дона МХ, МХМ (TL-100, TS-135), ТТ-40, Т-7060 ва 1115 дона Axos-340, Aхion-850 ва Arion-630C  русумли тракторлар, ҳамда 26719 дона турли русумдаги қишлоқ хўжалик техникалари лизинг асосида етказиб берилди.

Шу жумладан, 2014 йилда Республика қишлоқ хўжалик корхоналарига жами қиймати 208,2 млрд.сўмлик 3225 дона шу жумладан, 792 дона ТТЗ, 150 дона TS-135 ва TL-100, 30 дона Т-7060, 17 дона ТТ-40 ва 232 дона Arion-630C русумли хайдов тракторлари, 101 дона янги турдаги LS PLUS-100 ва LS-1004 тракторлар, 93 дона Dominator-130 русумли ғалла ўриш комбайнлари ва 1 дона Jaguar-850 русумли озуқа ўриш комбайни ҳамда 1809 дона турли русумдаги қишлоқ хўжалик техникалари лизинг асосида етказиб берилди.

2014 йилда янгилик сифатида қишлоқ хўжалиги 6 турдаги юқори унумли замонавий техникалар билан, яъни LS PLUS-100 ва LS-1004, ТТ-40 русумли тракторлар, "MC 90 S Twin" русумли макка ўргич, VP-1 BM русумли боғга ишлов бериш машинаси ва МТТ-4У, ПРТ-4А русумли минераль ўғит сепгилар билан кўпайтирилди. Лизингга берилаётган техникалар тури 47 тага етди.

 

 


 

Техника таъминотида кулай ва самарали хизмат

Формати: архив .zip

Ҳажми: 626 kb

Батафсил / Юклаб олиш

 

 

Лизинг хизмати маблағингиз тежайди. Фермер журнали 2014 йил, нояб-дек (11-12-сон). 

Формати: архив .zip

Ҳажми: 2.2 mb

Батафсил / Юклаб олиш

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.