top bannerNEW

Халқаро ҳамкорлик

Жамият томонидан халқаро ҳамкорлик доирасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида

 

Қишлоқ хўжалигини зарур техникалар билан таъминлашнинг ҳамда қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантиришнинг самарали механизмлардан бири лизинг ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалигини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, замонавий юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлаш даражасини тубдан ошириш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини модернизация қилиш учун етакчи хорижий компанияларнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб этиш юзасидан Ҳукуматимизнинг тегишли қарор ва дастурлари  қабул қилинган.

Германиянинг «CLAAS» концерни иштирокида ташкил этилган «Uz CLAAS Agro» қўшма корхонасида «Dominator 130» русумли ғалла ўриш комбайни, «Arion 630С» русумли ҳайдов трактори, .«LEMKEN GmbH & Co. KG» компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган «LEMKEN Chirchiq» қўшма корхонасида “EurOрal” моделидаги 2, 3, 4 ва 5 корпусли айланма осма плуглар, «Rubin» русумли дискли бороналар ва «Karat 9/300» русумли тупроққа интенсив ишлов берувчи культиваторлар ишлаб чиқарилмоқда.

«Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи» АЖ томонидан Жанубий Кореянинг «U-62» ва «I-38»  русумидаги мини боғдорчилик тракторларини ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилди.

Республикада ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари жами ҳажмининг 50 фоизидан ортиғини “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти томонидан мижозларга лизингга етказиб бермоқда.

Жамият ташкил этилгандан бошлаб ўтган давр мобайнида умумий қиймати 2,3 трлн. сўм бўлган 66,1 минг дона қишлоқ хўжалиги техникалари фермер хўжаликларига, машина-трактор паркларига ва «Ўзагрокимёҳимоя» ҳудудий бирлашмаларига лизингга етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2658-сонли “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилган:

-       Фермер хўжаликлари, машина-трактор парклари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг лизинг асосида топшириладиган қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган талаб-эҳтиёжларни ўрганиш;

-       Олинган буюртмалар асосида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан шундай техникани ишлаб чиқариш  ва етказиб беришга буюртмани жойлаштириш;

-       Белгиланган тартибда лизинг олувчиларга янги ва харидоргир қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга топшириш;

-       “Ўзагротехмаш” АЖ таркибига кирувчи қишлоқ хўжалиги учун техника ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотини лизинг асосида сотишни ташкил этиш;

-       Етакчи лизинг компанияларининг халқаро тажрибасини ўрганиш ҳамда лизинг операцияларини амалга оширишнинг илғор усулларини жорий этиш.

Бундан ташқари:

- “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖга қишлоқ хўжалик техникасининг етакчи хорижий намуналарини республика қишлоқ хўжалиги машинасозлик корхоналарида маҳаллийлаштириш асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича таклифлар киритади.

- Халқаро фаолияти доирасида «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти вакиллари йирик халқаро қишлоқ хўжалик техникалари кўргазмаларига мазкур техникалар бўйича дунё бозорининг конъюнктурасини ўрганиш мақсадда мунтазам иштирок этадилар.

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.