top bannerNEW

Саволлар-жавоблар

Лизинг соҳаси бўйича энг кўп бериладиган 10 та саволга жавоб.

1. Лизинг фоизи йиллик неча фоизни ташкил этади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2000 йилдаги 424-сонли “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашни чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ фермер ва ширкат хўжаликлари, машина-трактор парклари ҳамда “Қишлоқхўжаликкимё” АЖ бирлашмасининг ҳудудий корхоналарига “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан тракторлар ва ўрим-йиғим техникасини лизингга етказиб беришда имтиёзли шартларда лизинг хизмати кўрсатилиши белгиланган бўлиб, бунда лизинг компанияси даромад фоизининг имтиёзли ставкаси Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан юқори бўлмаслиги белгиланган.

Ҳукуматнинг мазкур қарори талабига мувофиқ имтиёзли шартларда лизингга етказиб бериладиган техникаларни сотиб олишда, мазкур техника қийматининг 80 фоизини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилиши белгиланган.

Имтиёзга тушмайдиган турдаги қишлоқ хўжалик техникаларини лизингга беришда Компаниянинг лизинг хизмати бўйича йиллик даромад фоизи лизинг лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банкларидан жалб этиладиган ресурс маблағларининг арзон ёки қимматлиги даражасига қараб белгиланади.

Қаранг:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2000 йилдаги 424-сонли “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашни чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 5-банди, 3-хатбоши қисми;

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси лизинг сиёсати” 7.2-банди.

 

2. Лизинг муддати неча йилни ташкил этади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2000 йилдаги 424-сонли “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашни чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ лизинг муддати “фермер хўжаликлари учун - 10 йил, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти машина-трактор парклари учун - 10 йилгача, қолган лизинг олувчилар учун - 7 йил” муддатни ташкил этиши белгиланган.

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан банклардан жалб этилган тижорат кредити ҳисобига молиялаштирилаётган лизинг лойиҳалари бўйича лизинг муддати кредитнинг берилиш муддатига боғлиқ равишда 13 ойдан 60 ойгача этиб белгиланиши мумкин. 

Чунки, Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни      2-моддасига кўра, лизинг муддатини 12 ойдан ортиқ бўлиши белгиланган. 

Қаранг:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2000 йилдаги 424-сонли “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашни чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 5-банди, 4-хатбоши қисми;

Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида” Қонуни 2-моддаси.

 

3. Лизинг олувчи жисмоний шахс бўлиши мумкинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 588-моддасига асосан “Истеъмол қилинмайдиган, тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган ҳар қандай ашёлар лизинг объекти бўлиши мумкин ...”, деб кўрсатилган.

Қонуннинг мазкур моддаси талабига мувофиқ, жисмоний шахслар юридик шахс ташкил қилгани ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланса, у ҳолда ўзлари ташкил этган ана шу юридик шахс номидан лизинг олувчи бўлишлари мумкин.

 

4. Тошкент шаҳридаги юридик шахс лизингга техника олиши мумкинми?

Жавоб:  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2000 йилдаги 424-сонли қарори 1-бандига асосан “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг”  компаниясининг асосий вазифаси этиб, республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан, шу жумладан, етакчи хорижий компаниялар иштирокида ишлаб чиқарилган тракторлар ва ўрим-йиғим техникаларини фермер ва ширкат хўжаликларига, машина-трактор паркларига ҳамда "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига лизингга бериш йўли билан етказиб бериш белгиланган.

Агар Тошкент шаҳридаги юридик шахс юқорида кўрсатиб ўтилган юридик шахслар тоифасига кирса, “Ўзқишлоқхўжаликмаш-лизинг”  компанияси хизматларидан фойдаланиши мумкин.

 

5. Республика вилоятларида лизинг олувчилар кимга мурожаат қилиши керак?

Жавоб: Қорақалпоғистон Республикасива барчавилоятлар марказларида “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг”  компаниясининг ҳудудий филиаллари ташкил этилган бўлиб, лизинг олувчилар бевосита ҳудудий филиалларга мурожаат қилишлари мумкин.

         Қаранг:

         Ҳудудий филиаллар номи ва манзили.

 

6. Дастлабки тўлов (аванс) миқдори техника қийматининг неча фоизини ташкил этади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашни чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2015 йилдан бошлаб имтиёзли шартларда лизингга етказиб бериладиган тракторлар ва ўрим-йиғим техникаси қийматининг камида 20 фоизи аванс сифатида лизинг олувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобига тўланади.

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан банклардан жалб этилган кредит маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган лизинг лойиҳалари бўйича аванс миқдори лизинг олувчилар билан келишилган ҳолда техника қийматининг 25-40 фоизигача белгиланиши мумкин.

Қаранг:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашни чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-банди, 2-хатбоши;

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси лизинг сиёсати” 8.1.1-банди.

 

7. Ҳужжатлар расмийлаштирилиб, дастлабки тўлов амалга оширилгандан кейин техника лизинг олувчига қанча муддатда етказиб берилади?

Жавоб: Лизинг объекти ҳисобланган техникаларни етказиб берилиши биринчи навбатда шу техникани ишлаб чиқарувчи корхонанинг фаолиятига боғлиқдир.

Ишлаб чиқарувчи қанчалик тез муддатда чет эл (ёки ички бозор)дан бутловчи маҳсулотлар, металл ва бошқа керакли ашёларни сотиб олиб ўз ишлаб чиқариш жараёнини тўғри ташкил этса ва техникани ишлаб чиқарса уни лизинг олувчига шунчалик тез муддатда лизингга етказиб бериш имконияти пайдо бўлади.

Халқаро амалиётда мизож томонидан ишлаб чиқарувчига техникани ишлаб чиқариш учун ўртача 6 ойдан 12 ойгача муддатда олдиндан буюртма берилиб, аванс тўловлари ўтказиб берилади.

Республикадаги техника ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятлари, уларни молиялаштириш муддатларини инобатга олган ҳолда ҳамда лизинг олувчи томонидан аванс тўловларини лизинг компаниясига тўлаб берилиши муддатларини эътиборга олиб лизинг шартномаси лойиҳасида:

аванс тўловлари йилнинг 31 декабригача тўлиқ тўланган тақдирда техникани кейинги йилнинг 30 июнигача бўлган муддатда;

аванс тўловлари янги йилнинг 1 январидан кейин тўлиқ тўланган тақдирда техникани йилнинг июль-декабрь ойлари мобайнида лизинга расмийлаштириб берилиши белгиланган.

Агар, ишлаб чиқарувчида лизингга етказиб бериладиган техника тайёр бўлса ҳамда лизинг олувчи томонидан шартномада кўрсатилган барча мажбуриятлар (аванс тўловини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, лизинг объектини суғурталаб суғурта полисини тақдим этилиши, кафиллик (ёки гаров) кўринишида таъминлаш берилиши ва ҳоказо) тўлиқ бажарилган бўлса, у ҳолда лизинг объекти лизинг олувчига тезкор равишда етказиб берилади.

 

8. Техникани лизинг олувчи манзилига олиб кетилиши ким томонидан амалга оширилади?

Жавоб: Техника лизинг олувчининг ўзи томонидан ўз манзилига олиб кетилади.

 

9. Компания томонидан қайси турдаги техникалар лизингга етказиб берилади.

Жавоб: “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси ва унинг қошида тузилган “Ўзмашлизинг” шўъба корхонаси томонидан 40 хилдан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалик техникалари лизингга етказиб берилади.

Қаранг:

Лизингга етказиб бериладиган техникаларнинг тури, русуми ва техник кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумот саҳифаси.

 

10. Лизингга олинган техникани лизинг муддати тугамасдан олдин ҳам мулк қилиб олиш мумкинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни 2-моддасига кўра, лизинг муддатини 12 ойдан ортиқ бўлиши белгиланган.

Агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг тўловлари лизинг олувчининг ўз хоҳишига кўра  шартномада кўрсатилган муддатлардан аввал тўланган тақдирда, мулк ҳуқуқи лизинг олувчига ўтказилади. Бунда, агар шартномада бошқача шартлар белгиланмаган бўлса, лизинг тўловларининг олдиндан тўланиши, шартнома лизинг суммаси миқдорининг ўзгаришига олиб келмайди ва лизинг тўловлари шартномада белгиланган миқдорда тўлиқ тўланиши шарт.

Қаранг: 

Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисидаги Қонуни 2-моддаси;

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.