top bannerNEW

Умумий маълумотлар

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 486-сонли қарори билан ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 02 ноябрдаги 424-сонли қарорига мувофиқ Компания фаолияти янада кенгайтирилган ҳамда лизинг лойиҳаларини имтиёзли шартларда молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида “Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ташкил этилган.

Шу билан бирга, мазкур қарорга асосан “Республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасини лизингга олиш тартиби” тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857 - сонли “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ  “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси номи “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти этиб ўзгартирилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги ПҚ-2658-сонли “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ эса “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компаниясининг ҳуқуқий вориси этиб белгиланди.

2019 йилнинг 01 август ҳолатига “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти устав фонди жамғармаси 105 681,8млрд. сўмни, лизинг портфели эса 1 501 675,7 млрд. сўмни ташкил этди.

Жамиятнинг акциядорлари 660 нафар бўлиб, шундан, 380 нафари юридик, 280 нафари жисмоний шахслар ҳисобланади. Шу жумладан, 7 нафар юридик шахслар ва 3 нафар жисмоний шахслар чет эллик акциядорларни ташкил этади.

Лизинг лойиҳаларини Республиканинг барча ҳудудларида амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида Жамиятнинг ҳудудий филиаллари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Жамиятнинг асосий фаолият тури қишлоқ хўжалигини лизинг шартларида замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашдан иборат бўлиб, лизинг хизматларини кўрсатиш кўлами бўйича Ўзбекистон Республикаси бозорида узоқ йиллардан буён етакчи ўринни эгаллаб келмоқда.

Жамият тизимида “Ўзмашлизинг”, “Лизинг техника сервис” ва “Лизинг ахборот технологиялари” каби масъулияти чекланган жамиятлар мавжуд.

“Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятида давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали оператори ходимлари учун “Одоб-ахлоқ қоидалари” буйруқ асосида тасдиқланган.

Жамият бошқарув тизимида 2017 йилнинг декабрь ойидан “ISO-9001:2015” халқаро сифат менежменти стандарти жорий этилиб, «CERT INTERNATIONAL» халқаро сертификатлаш ташкилоти томонидан ўтказилган аудит текшируви натижасига кўра, “Олтин сертификат” берилган.

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.