top bannerNEW

Навоий вилоятида ўтказилган қишлоқ хўжалик техникаларининг кўргазмали тақдимоти тўғрисида

     2015 йилнинг 14 март куни Навоий вилоятида Вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” ва “Ўзагросаноат-машхолдинг” компанияларининг ўзаро ҳамкорлиги остида лизинг асосида етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаларининг кўргазмали тақдимоти бўлиб ўтди.

Кўргазмали тақдимотда, республикамиздаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўзларининг 60 дан ортиқ турдаги тракторлар ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалик машиналари намойиш этилди. Кўргазма иштирокчиларига уларни қизиқтирган техникаларнинг техник таснифи, нархлари ва лизингга олиш тартиби бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

   Кўргазмада қўшни Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг фермерлари ҳам иштирок этди. Кўргазма давомида намойиш этилган техникаларни лизинг асосида сотиб олиш бўйича фермер хўжаликларидан буюртмалар қабул қилинди, техникаларнинг бир қисми эса талабгар фермер хўжаликларига жойида лизингга расмийлаштириб берилди.

   “ЎзКейсмаш” қўшма корхонасининг 40 от кучидан 213 от кучигача қувватдаги тракторлари, “ЎзКлаасагро” қўшма корхонасининг “Арион-630с” русумли тракторлари ва “Доминатор-130” русумли ғалла ўриш комбайнлари, “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари” заводининг 40 от кучидан 100 от кучигача қувватдаги эга янги чопиқ тракторлари, “Лемкен-Чирчиқ” қўшма корхонасининг тўпроқга ишлов берувчи омоч, борона ва дон экиш сеялкалари, “Агрихим” қўшма корхонасининг ўсимликларга кимёвий ишлов берувчи агрегатлари, “Урганчкорммаш” АЖнинг омоч ва культиваторлари, “Агрегат заводи” АЖнинг чигит экиш сеялкалари, “Агрегат-Агротех” МЧЖ томонидан Ўзбекистонга олиб келинган Франциядаги “Кьюн” компаниясига тегишли тупроққа ишлов берувчи агрегатлардан бошлаб, чорвачиликда қўлланиладиган ҳар хил турдаги замонавий техникалар кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

 

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси Матбуот хизмати

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.