top bannerNEW

Техника таъминотида қулай ва самарали хизмат

      "Qishloq hayoti" газетасининг 2014 йил 25 декабрдаги 153-сонида "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" акциядорлик лизинг компанияси фаолияти тўғрисидаги "Техника таъминотида қулай ва самарали хизмат" номли  мақола эълон қилинди. Қуйида ушбу мақола билан танишишингиз мумкин.

      Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб мамлакатимизда фермерлик фаолиятига асос солиниши қишлоқ тараққиётида ўзига хос босқични бошлаб берди. Бунда фермерларга яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар асосий омил бўлиб хизмат қилмокда. Шулардан бири қишлоқ хўжалик техникаларини сотиб олишдаги лизинг хизматидир. Ҳозирги вақтда республикамиздаги фермер хўжаликларининг аксарият қисми лизинг хизматидан фойдаланмокда. Янги техника сотиб олишда лизинг - қулай ва самарали механизм бўлиб, бунда, техника қийматининг бир қисми бўнак сифатида олдиндан тўланади, қолган асосий қисми эса лизинг фоизи билан қўшилган ҳолда бир неча йил давомида тўлаб борилади.

      Фермер хўжаликларини лизинг орқали техника билан таъминлашда “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компаниясининг муносиб ҳиссаси бор.

      Компания ўз фаолиятини 2000 йилда бошлаган бўлса, ўтган давр мобайнида республикамиздаги 32 мингдан зиёд қишлоқ хўжалиги корхоналарига 51 минг донадан ортиқ ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини лизинг орқали етказиб берди.

      Компания 2014 йилда хизмат кўрсатиш ҳажмини янада оширди. Бунда асосий эътибор, талаб катта бўлган ғалла ўриш комбайнлари, ҳайдов ва чопиқ тракторларини лизингга етказиб беришга қаратилди. Жумладан, “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан жорий йилнинг ўтган ўн бир ойи мобайнида 3 мингдан ортиқ фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига 800 донага яқин “ТТЗ”, 146 дона “ТS-135” ва “TL-100” русумли, 260 дона “Arion-360C” русумли, 101 дона “LS” русумли, 30 дона “Т 7060” русумли, 17 дона “TT-40” русумли тракторлар, 93 дона “Доминатор-130” русумли ғалла ўриш комбайнлари, 310 дона трактор тиркамалари ва 1464 дона бошқа турдаги техникалар (чигит экиш сеялкаси, культиваторлар, ўт ўриш-майдалаш агрегатлари, пуркагич, омочлар) лизингга етказиб берилди.

      Компания томонидан тижорат банкларидан жалб қилинган кредит маблағлари ҳисобидан трактор тиркамаси, плуг, чигит ва дон экиш, ўт ўриш-майдалаш, макка ўриш ва минерал ўғит сочиш каби агрегатлар, культиваторлар, дори пуркаш ва сепиш мосламалари, аравачали юк ташиш мотоцикллар ва бошқа хилдаги бир қатор қишлоқ хўжалиги техникаларини лизингга етказиб бериш амалга оширилмоқда.

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан фермер хўжаликларига лизинг хизматини кўрсатишда бошқа молиявий ташкилотларга нисбатан лизинг лойиҳаси бўйича энг кам даражадаги таъминлаш берилиши талаб этилади ҳамда лизингга техника берилиши бўйича қабул қилинадиган қарор энг қисқа муддатда, яъни уч иш кунида қабул қилинади. Техникаларни лизингга етказиб берилиши эса ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш графигидан келиб чиққан ҳолда энг қисқа муддатларда амалга ошириб келинмоқда.

      Компаниянинг капиталлашув даражаси оширилиб, қўшимча жалб этилган маблағ ҳисобидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига қўшимча равишда кўплаб техникалар етказиб берилди. Лизинг олувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор суғурта компаниялари билан ҳамкорликда иш олиб борилиб, лизингга олинаётган техникани суғурталаш ишларини лизинг компаниясининг жойдаги ҳудудий филиалида амалга ошириш йўлга қўйилди.

Компаниянинг корпоратив бошқарув механизмига халқаро ISO 9001:2008 “Менежмент сифат тизими” стандарти жорий этилди.

       Ушбу сифат тизими стандарти Компаниянинг барча ҳудудий филиалларида ҳам жорий этилиши белгиланган.

 

Инобат МАТЁҚУБОВА, “Qishloq hayoti” мухбири.

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.