top bannerNEW

2015 йил I чорак якуни бўйича ўтказилган кенгайтирилган Бошқарув йиғилиши тўғрисида

 2015 йил 25 апрелда “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компаниясининг ижроия аппарати ходимлари, ҳудудий филиаллар ва “Uzmashlizing” MCHJ шўъба корхонаси директорлари иштирокида 2015 йилнинг I чораги якунларига бағишланган кенгайтирилган Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Компания томонидан ўтган давр мобайнида эришилган натижалар ва ютуқлар муҳокама қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Компания томонидан 2015 йил I чораги мобайнида республика қишлоқ хўжалигига умумий қиймати 39,5 млрд.сўм бўлган 990 дона қишлоқ хўжалик техникалари лизингга етказиб берилган. 2014 йилнинг шу даврига нисбатан лизингга етказиб берилган техникалар миқдори бўйича 44,5 фоизга ва қиймати бўйича 27,4 фоизга ўсишга эришилган.

Жорий йилда қишлоқ хўжалиги корхоналарига “TS6.140” ва “TD5.110”, “TTZ-100 HС” русумли тракторлар, “Planter 4D”, “Planter 8D” русумли сеялкалар ва “Esyespread” русумли органик ўғит сочувчи агрегатлар каби 6 та янги турдаги техникаларни лизингга етказиб берилиши йўлга қўйилган.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида Компания томонидан 58,5 млн. сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Компания тизими бўйича жисмоний ва юридик шахслар қабулини ташкил этиш, Ҳукумат портали орқали жисмоний ва юридик шахс вакилларидан ёзма мурожаатларни, Компания ишонч телефони орқали оғзаки мурожаатларни кўриб чиқиш ва уларга қонунда белгиланган муддатларда қониқарли жавоб бериш йўлга қўйилган.

           Йиғилиш якуни бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.