top bannerNEW

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжумани тўғрисида

       2015 йил 20 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси томонидан “Фермер хўжаликларини техника билан арзон ва қулай шартлар асосида таъминлаш, хизмат кўрсатиш сифатини такомиллаштириш масалалари: тажриба, амалиёт ва муаммолар” мавзуси бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида Компания Бошқаруви раиси Н. Отажонов томонидан қилинган маърузада қуйидагилар қайд этилди.

        Ҳукумат қарори асосида ташкил этилган “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси ўтган давр мобайнида республикадаги қишлоқ хўжалик корхоналарининг ишончли ҳамкорига айланган.

Республикамиздаги 36 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари, машина-трактор парклари, муқобил машина-трактор парклари, “Агротехсервис”лар, “Ўздонмаҳсулот” компанияси, “Ўзпахтасаноат” уюшмаси ва “Қишлоқхўжаликкимё” АЖ тизимидаги корхоналар Компаниянинг асосий мижозлари ҳисобланади.

Компания томонидан республика қишлоқ хўжалигига ўтган 2001-2014 йиллар давомида жами қиймати 1 трлн. 400 млрд. сўмдан зиёд бўлган 57 400 донадан ортиқ техникалар, шу жумладан, 2014 йилда умумий қиймати 267,6 млрд сўмлик 4415 дона, жорий йилнинг 1-чорагида эса умумий қиймати 39,5 млрд. сўмлик 990 дона техникалар лизингга етказиб берилган.

        Жорий йилда “Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводи” томонидан ишлаб чиқарилган TTZ-100HC русумли юқори клиринсли чопиқ тракторлари, “Агромаш саноат инвест” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган “LS-1004” ва “LS РLUS” русумли ҳайдов ҳамда “G38” ва “U62” русумли боғ орасига ишлов берувчи мини тракторлар, “Агрегат-Агротех” корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган GMD-280 HD русумли дискли ем-хашак ўриш агрегати, “Easyspread” русумли органик ўғит сочиш агрегати, “Planter 3М” русумли дон экиш техникаси ҳамда “МС-90S Twin” русумли макка ўриш комбайни, “Лемкен-Чирчиқ” қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган “Evropal” русумли 2, 3, 4 ва 5 корпусли омочлар, “Saphir” русумли механик дон экиш сеялкаси, “Rubin 9/300” русумли дискли борона ва “Karat 9/300” русумли тупроққа интенсив ишлов бериш култиваторини лизингга етказиб бериш амалга оширилди.

       Чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг талабини инобатга олган ҳолда “ЎзКЛААСагро” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган “JAGUAR-850” русумли ем-хашак ўриш комбайнлари ва “ЎзКЕЙСмаш” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган “FP-230” русумли озуқа ўриш комбайни ва М150 русумли миксер-озуқа тарқатиш агрегатлари лизингга етказиб берилмоқда.

Лизинг хизматларини арзонлаштириш масаласида доимий иш олиб борилиб, имтиёзли тарзда кўрсатилаётган лизинг хизматлари фоизи 2001-2015 йиллар мобайнида 3 баробарга яқин камайтирилган ва лизинг фоизи йиллик 12 фоиздан 4,5 фоизгача арзонлаштирилган.

Лизингга етказиб бериладиган техникалар тури доимий кўпайтириб борилиб 2014 йилда 50 та турга етказилган.

        Компанияда корпоратив бошқарув тизимини жаҳон стандарти даражасига кўтариш мақсадида республикадаги лизинг фаолияти билан шуғулланувчи компаниялар ўртасида биринчи бўлиб бошқарув механизмига халқаро “ISO 9001:2008” “Сифат менежменти тизими” стандарти жорий этилиб, “ISO 9001” халқаро стандартига мувофиқлик тўғрисида халқаро сертификат олинган.

        Мамлакатимизда амалга оширилаётган “Озиқ-овқат дастури” доирасида қишлоқ хўжалиги корхоналарига лизинг асосида етказиб берилаётган техникалар тури ва ҳажмини ошириш ишларини Компаниянинг устувор вазифаси бўлиб қолиши қайд этиб ўтилди.

        Анжуманда иштирокчиларнинг лизинг компаниясининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бир қатор саволларига жавоблар берилди.

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси Матбуот котиби П. Ходжиев

Тел: 244 61 98. е-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.