top bannerNEW

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси билан республика олий таълим муассасалари ўртасида ўрнатилган ўзаро ҳамкорлик алоқалари тўғрисида

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси билан Тошкент молия институти ўртасида 2011 йилда тузилган “Ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома” асосида бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент Молия институти “Молиявий менежмент”  факультети “Менежмент” бакалавриат таълим йўналиши 8 нафар талабасининг диплом ҳимояси тадбири “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясида ўтказилди.

Тадбирда Компания Бошқаруви раиси Н.Отажонов, Тошкент молия институти проректори Х.Шеннаев, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат тест маркази масъул ходимлари иштирок этдилар.

Талабалар томонидан “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш”, “Менежментда ходимларни рағбатлантириш омиллари”, “Ташқи иқтисодий фаолиятда инвестицион сиёсатни олиб бориш ва уни бошқариш”, “Корхоналарда раҳбар функциялари ва уни бошқаришдаги ўрни”, “Корхоналарда таваккалчиликни бошқариш”, “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хизмат кўрсатувчи корхоналар бошқарув тизимини такомиллаштириш”, “Корхоналарда персонални бошқариш тизимини такомиллаштириш” мавзуларида диплом ишлари ҳимоя қилинди.

Диплом ишлари ҳимояси давомида талабаларнинг бу жараёнга масъулият ва изланувчанлик билан ёндошганлиги, хусусан уларда замонавий менежмент ва корпоратив бошқарув соҳасига юқори даражада қизиқиш мавжудлигини, мавзуларни очиб беришда хориж тажрибасидан кенг фойдаланишга интилганликлари, институт томонидан талабаларга ўз соҳалари бўйича талаб даражасида билим ва малака берилганлиги намоён бўлди.

Диплом ҳимоясини аъло даражада амалга оширган талабалардан С.Абдуғаниева ва А.Усмановлар Компания раҳбарияти томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.