top bannerNEW

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компаниясининг ҳудудий филиаллари Сифат бошқаруви тизимига ISO 9001:2008 халқаро стандартини тасдиқловчи сертификат берилди.

Таъкидлаш лозимки, “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси, унинг Тошкент вилоят филиали ва “Uzmashlizing” MCHJ шўъба корхонаси Сифат бошқаруви тизимига ISO 9001:2008 халқаро стандарти 2014 йилда жорий қилинган.

2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида Компаниянинг Қорақалпоғистон Республикаси,  Андижон, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоят филиаллари фаолиятига ҳам ISO 9001: 2008 халқаро стандарти талаблари асосида Сифат бошқаруви тизимини жорий қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилди.

 Жорий йилнинг 5-13 август кунлари “Cert international” Сертификатлаш органи аудиторлари томонидан Компаниянинг бошқарув тизимига татбиқ этилган барча таркибий бўлинмалари ва раҳбар ходимлари фаолияти кузатув аудитидан ўтказилди ва Сифат бошқарув тизими бўйича олиб борилаётган ишларнинг ISO-9001:2008 халқаро стандарти талабларига мослиги тасдиқланди.

Республикамиз Мустақиллигининг 24 йиллиги байрамини нишонлаш арафасида “Cert international” Сертификатлаш органи томонидан “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси, унинг Тошкент вилоят филиали ва “Uzmashlizing” MCHJ шўъба корхонасининг ISO 9001:2008 халқаро сифат стандарти талабларига мослиги бўйича аввалги йилда олинган халқаро сертификатлари қайта тасдиқланди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоят филиалларига ISO 9001:2008 халқаро сифат стандартини тасдиқловчи янги сертификатлар топширилди.

Мазкур сертификат жаҳоннинг 60 дан ортиқ мамлакати томонидан тан олинади ва “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси томонидан кўрсатиладиган лизинг хизматлари сифатининг халқаро эътирофини таъминлайди.

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.