top bannerNEW

       2015 йил 18 сентябрь куни соат 10.00 да АЖ “O‘zqishloqxo‘jalikmashlizing” акциядорлик лизинг компанияси (Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 4а-уй, e-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.

         Манзил: Тошкент шаҳар, Абай кўчаси 4а-уй, “Ўзагромашсервис” уюшмаси биноси, компания мажлислар зали. 

Акциядорларни рўйхатга олиш 2015 йил 18 сентябрь куни соат 9.00 дан бошланади. Умумий йиғилиш қатнашчилари шахсини тасдиқловчи ҳужжат, юридик шахсларнинг эса ишончнома билан келишлари сўралади.

 Умумий йиғилиш кун тартиби: 

1. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш. 

2. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш. 

3. Компаниянинг жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда жойлаштиришга хақли бўлган эълон қилинган (қўшимча) акцияларининг энг кўп миқдорини белгилаш. 

4. Компания Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. 

5. Компания Устав фондини эълон қилинган (қўшимча) акциялар сони доирасида қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан ошириш, қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш, қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорни ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш ваколатини Кузатув кенгашига бериш. 

6. Компаниянинг ўтган молиявий йил учун “бизнес режа” параметрлари соф фойда кўрсаткичи бажарилган тақдирда, унинг ҳомийлик ва бошқа қайтарилмайдиган ёрдамлар учун харажатларини ўтган йил соф фойдасининг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги шарти билан амалга оширилиши мумкинлигини белгилаш тўғрисида. 

7. Компания томонидан олинган ҳомийлик маблағлари ва бошқа қайтарилмайдиган ёрдам тўғрисидаги маълумотларни Оммавий ахборот воситаларида ва жамиятнинг расмий веб-сайтида ёритиш ҳамда уларни алоҳидалашган ҳисобини юритишни белгилаш тўғрисида. 

8. Компаниянинг “Меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомини тасдиқлаш. 

Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун шакллантирилган акциядорлар реестрини ёпиш санаси: 2015 йил 7 сентябрь. 

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2015 йил 14 сентябрь. 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Тошкент шаҳар Абай кўчаси, 4а-уй, АЖ “O‘zqishloqxo‘jalikmashlizing” акциядорлик лизинг компанияси.

 

 Мурожаат  учун телефон: (+998 71) 244-51-03.

 

АЖ “O‘zqishloqxo‘jalikmashlizing” АЛК 

 Кузатув кенгаши

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.