top bannerNEW

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб ўтказилган спорт ўйинлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрами арафасида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним” шиори остида “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” Компанияси ижро этувчи аппарати, ҳудудий филиаллари, “UzMashLizing” MChJ шуъба корхонаси, “Lizing axborot texnologiyalari” MChJ ҳамда “Lizing texnika servis” MChJлари ходимлари иштирокида спортнинг футбол, шахмат ва “спринт” югуриш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Шахмат бўйича Компаниянинг барча ҳудудий филиалларида саралаш босқичи ўйинлари ўтказилиб, ғолибликни қўлга киритган ходимлар финал босқичи ўйинларида иштирок этдилар.

Ўйин якунларига кўра, Компаниянинг Наманган вилоят филиали ходими Мамажанов Бахтиёр ва “Lizing texnika servis” MChJ ходими Мусидов Шохрухлар 3-ўринни, Хоразм вилоят филиали ходими Алламов Элмурод 2-ўринни ҳамда Қашқадарё вилоят филиали ходими Исматов Ибодулло фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

“Спринт” югуриш мусобақалари бўйича:

300 метр масофага 40 ёшгача эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақада:

1-ўрин – “Lizing texnika servis” MChJ ходими Шохрух Мусидовга;

2-ўрин –“UzMashLizing” MChJ шуъба корхонаси ходими Бахром Нуримовга;

3-ўрин – Компания ижроия аппарати ходими Отабек Жўраевга насиб этди.

 

100 метр масофага 40-55 ёшгача эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақада:

1-ўрин – Фарғона вилоят филиали ходими Элёр Жўраевга;

2-ўрин – Компания ижроия аппарати ходими Саитқул Жумагуловга;

3-ўрин – “UzMashLizing” MChJ шуъба корхонаси ходими Илхом Абраевга насиб этди.

 

60 метр масофага 56 ёш ва ундан ошган эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақада:

1-ўрин – Компания ижроия аппарати ходими Долимбек Махсудовга;

2-ўрин – Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходими Рахим Сабатаевга;

3-ўрин – Компания ижроия аппарати ходими Хусан Саидахмедовга насиб этди.

 

60 метр масофага аёллар ўртасида ўтказилган мусобақада:

1-ўрин – Компания ижроия аппарати ходими Доно Абдукадировага;

2-ўрин – Компания ижроия аппарати ходими Шахноза Қодировага;

3-ўрин – Тошкент вилоят филиали ходими Комила Гафуровага насиб этди.

 

Футбол бўйича ўтказилган спорт мусобақаларида Компаниянинг Тошкент вилоят филиали жамоаси 3-ўринни, “Lizing axborot texnologiyalari” MChJ, “Lizing texnika servis” MChJ ва ҳудудий филиаллар ходимларидан иборат терма жамоа 2-ўринни ҳамда Компания ижроия аппарати ходимлари жамоаси фахрли 1-ўринни эгалладилар.

 

Спорт мусобақаларида фахрли ўринни эгаллаган ходимлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

 

Шунингдек, "Энг яхши дарвозабон" номинацияси бўйича “Lizing texnika servis” MChJ ходими Бекзод Қаххоров, "Энг яхши ҳимоячи" номинацияси бўйича Компания ижроия аппарати ходими Ботир Ёдгоров, "Турнир тўпурари" номинацияси бўйича Компания ижроия аппарати ходими Рустам Назаров, Тошкент вилоят филиали ходими Даврон Азимовлар, "Энг чиройли гол" номинацияси бўйича “UzMashLizing” MChJ шўъба корхонаси ходими Баҳром Нуримов  ҳамда "Энг фаол футбол фахрийси" номинацияси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходими Раҳим Сабатаевлар махсус совғалар билан тақдирландилар.

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.