top bannerNEW

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясининг Бухоро вилоят ҳудудий филиали янги офис биносини очилиши тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллиги байрами арафасида жорий йилнинг 28 август куни Бухоро шаҳрида “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси Бухоро вилоят филиали янги маъмурий биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси раҳбарияти, Бухоро вилоят ҳокимлиги, республикамизда фаолият кўрсатаётган қишлоқ хўжалигига дахлдор ташкилотлар ва вилоятдаги илғор фермер хўжаликларининг раҳбарлари иштирок этди.

Очилиш маросимини “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси Бошқаруви раиси Н.Отажонов кириш сўзи билан очди.

Йиғилишда вилоят ҳокими М.Эсанов сўзга чиқиб, Президентимиз ва Ҳукуматимиз томонидан қишлоқ хўжалигига берилаётган катта эътибор ажратилаётганлигини таъкидлаган ҳолда, дунёдаги етакчи компанияларнинг замонавий энг илғор техникаларини бугунги кунда фермерларга имтиёзли равишда лизингга етказиб берилаётганлигини қайд этди.

Ўзбекистон қахрамони Шофиркон туманидаги “Азим Шофиркон юлдузи” фермер хўжалиги рахбари А.Латипов, лизингнинг кредитга нисбатан афзалликлари ва фермерлар учун лизингга техника олишда яратилган имтиёзлар тўғрисида гапирди.

Фойдаланишга топширилган бино ҳовлисида Франциянинг “KUHN” компанияси, “UzCLASSAgro”, “УзКейстрактор”, “LemkenChirchiq”, “Агрихим” қўшма корхоналари ва Тошкент қишлоқ хўжалик техникалари заводи томонидан ишлаб чиқарилган янги, замонавий техникаларнинг кўргазмаси ташкил этилди. Мазкур кўргазмада иштирок этган фермер хўжалик раҳбарлари янги техникаларнинг техник кўрсаткичлари ва имкониятлари билан яқиндан таништирилди. 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.