top bannerNEW

Самарқанд вилоятида ўтказилган қишлоқ хўжалик техникаларининг кўргазмали тақдимоти тўғрисида

Самарқанд вилоятида 2015 йилнинг  17-21 ноябр кунлари Самарқанд вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан Республикамизда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари кўргазмаси ташкил этилди.

Ташкил этилган кўргазмада республикамиздаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар "ЎзКлаасАгро", "ЎзКейсТрактор",  "Лемкин-Чирчиқ" ва "Агрихим" хорижий корхоналари ҳамда Республикамизнинг  "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи", "Агрегат заводи" АЖ, "Технолог" АЖ ва бошқа корхоналар ўз маҳсулотлари билан эштирок этди. Кўргазмада 50 дан ортиқ тракторлар ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалик техникалари намойиш этилди. "ЎзКлаасАгро" Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасида ишлаб чиқилган "Arion-630 C" русумли ҳайдов тракторлари, "ЎзКейсТрактор" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган ТS-6.140 русумли ва ТD-5.110 русумли ҳайдов тракторлари, "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи"да ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган LS PLUS 100 русумли тракторлар ва маҳаллий шароитга мослаштирилган  TTZ  100 HC  русумли чопиқ тракторлари, "Лемкин-Чирчиқ" қўшма корхонасида ишлаб чиқилган EurOpal 7 (4+1, № 100) ва EurOpal 7 (3+1, № 100)  русумли плуглар, "Saphir 7/300-DS" дон экиш сеялкалари ҳамда "UzAuto TRAILER" корхонасининг трактор тиркамалари кўргазмада иштирок этган барча қишлоқ хўжалик корхоналари ва фермер хўжаликлари раҳбарларида катта қизиқиш уйғотди.

Кўргазмада 1000 дан ортиқ қатнашчилар иштирок этиб, уларга намойиш этилган техникалар тўғрисидаги барча маълумотлар тўғрисида батафсил  ахборот берилди.

Ушбу техникаларни лизинг асосида етказиб бериш бўйича "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси ходимлари томонидан барча иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди ва 300 дан ортиқ тракторлар ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларига буюртмалар қабул қилинди.

"Юртимизда ишлаб чиқарилаётган янги техникалар бизда катта қизиқиш ўйғотди. Уларни ўз кўзимиз билан кўриб, уларнинг бизнинг шароитимизга қулай тарзда мослаштирилганлиги, иш унумдорлигининг юқорилилиги, бошқарув механизмларини қўлай ва соддалаштирилгани муҳим аҳамият касб этган.   Биз хўжалигимизга 1 дона  Arion-630 C русумли ҳайдов трактори ва 1 дона EurOpal 7 (3+1, №100)  русумли плугни лизинг асосида харид қилиш учун "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясига буюртма бердик" – деди Иштихон туманидаги "Боли бобо" фермер хўжалиги раҳбари Қ.Дониёров, кўргазма доирасида берган интервьюсида.

Кўргазма 4 кун давом этди.

 

"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниясининг Матбуот хизмати

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.