top bannerNEW

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан ўтказилган матбуот анжумани тўғрисида

      2015 йил 11 декабрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш жараёнларида лизинг хизматларининг ўрни ва аҳамияти тўғрисида”ги мавзу бўйича    “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси томонидан матбуот анжумани ўтказилди. 

      Матбуот анжуманида Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Ахборот”, “Давр” телеканаллари, “Туркистон пресс” ахборот агентлиги, “Ўзбекистон овози”, “Халқ сўзи”, “Қишлоқ ҳаёти” газеталари ва бошқа бир қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Матбуот анжуманида Компания Бошқаруви раисининг ўринбосари Б. Рузметов маъруза қилиб, “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан республикамиздаги 37 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари, машина-трактор парклари, муқобил машина-трактор парклари, “Агротехсервис”лар,  “Ўздонмаҳсулот” компанияси, “Ўзпахтасаноат” уюшмаси ва “Қишлоқхўжаликкимё” АЖ тизимидаги корхоналарга кўрсатилаётган лизинг хизматлари тўғрисида ахборот берди ҳамда лизинг фаолиятининг қишлоқ хўжалигини модернизациялаш жараёнларидаги ўрни ва аҳамиятини алоҳида қайд этиб ўтди. 

       Анжуман якунида ОАВ вакилларининг “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясининг фаолиятига доир берилган бир қатор саволларига жавоблар берилди. 

Матбуот анжумани материаллари билан Ўзбекистон миллий матбуот марказининг presscenter.uz сайтида танишиш мумкин.

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.