top bannerNEW

Компаниянинг ҳудудий филиаллари Сифат бошқаруви тизимига ISO 9001:2008 халқаро стандартини тасдиқловчи сертификат берилди

Маълумки, республикамиз Мустақиллигининг 24 йиллиги байрамини нишонлаш арафасида “Cert international” Сертификатлаш органи томонидан “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси, унинг Тошкент вилоят филиали ва “Uzmashlizing” MCHJ шўъба корхонасининг ISO 9001:2008 халқаро стандарти талабларига мослиги бўйича 2014 йилда олинган халқаро сертификатлари қайта тасдиқланиб, Компаниянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоят филиалларига ISO 9001:2008 халқаро сифат стандартини тасдиқловчи янги сертификатлар топширилган эди.

2015 йилнинг 21-23 декабрь кунлари “Cert international” Сертификатлаш органи аудиторлари томонидан Компаниянинг Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари филиалларининг барча таркибий бўлинмалари ва раҳбар ходимлари фаолияти ташқи кузатув аудитидан ўтказилди ҳамда Сифат бошқарув тизими бўйича олиб борилаётган ишларнинг ISO 9001:2008 халқаро стандарти талабларига мослиги тасдиқланди. 2015 йилнинг 24 декабрь кунида Компаниянинг юқорида қайд этиб ўтилган филиалларига ISO 9001:2008 халқаро сифат стандартини тасдиқловчи сертификатлар топширилди.

Мазкур сертификат жаҳоннинг 60 дан ортиқ мамлакати томонидан тан олинади ва “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси томонидан кўрсатиладиган лизинг хизматлари сифатининг халқаро эътирофини таъминлайди.

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.