top bannerNEW

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясининг 2015 йил якунлари бўйича ўтказилган кенгайтирилган Бошқарув йиғилиши тўғрисида

2016 йилнинг 22 январь куни Тошкент шаҳрида “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компаниясининг ижроия аппарати ходимлари, унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят филиаллари, “Ўзмашлизинг” МЧЖ шўъба корхонаси, "Лизинг техника сервис" МЧЖ ва “Лизинг ахборот технологиялари” МЧЖ директорлари, бош бухгалтерлари ва бош юрисконсультлари иштирокида 2015 йил давомида Компания фаолиятининг якунларига бағишланган кенгайтирилган таркибдаги Бошқарув мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда:

Хисобот даврида Компания томонидан  қишлоқ хўжалик корхоналарига 273,1 млрд. сўмлик қийматдаги 3908 дона (ёки ўтган 2014 йилга нисбатан 109,1 фоизга кўп) техникалар лизингга етказиб берилганлиги;

2015 йилда “Т-6070”, “ТD-5. 110”, “TTZ LS 100НС” русумли тракторлар, “UAT 2TTT-8402.01” ва “UAT 2TTT 8453.01” русумли трактор тиркамалари, 4 ва 8 қаторли "AGROMАSТЕR Рlаntег-04 ва Рlаntег-08", "Рlаntег-3М" русумли сеялкалар, “Esyespread” русумли минерал ўғит сочиш агрегатлари каби 8 та янги турдаги техникалар лизингга етказиб берилди. Кейинги 5 йилда лизингга етказиб берилган янги техникаларнинг умумий сони 58 турга етганлиги қайд этиб ўтилди.

Танқидий руҳда ўтган мажлисда лизинг соҳасида эришилган ютуқлар эътироф этилиб, жойларда йўл қўйилаётган айрим хато ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди. Келгусида уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мажлис кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.