top bannerNEW

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан ходимлар малакасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

 

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан ходимлар малакасини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

 

Жумладан, 2016 йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигинингкорпоратив бошқарув илмий таълим марказида ташкил этилган “Акциядорлик жамиятларининг бошқарув тизимига маркетинг ва сотувлар бўйича менежер ва чет эллик таъсисчиларни жалб этиш”га бағишланган малака ошириш курсларида 2 нафар ходимлар малакасини ошириб, тегишли сертификатларга эга бўлдилар.

2016 йил давомида яна 4 нафар ходимларнинг мазкур ўқув курсларида малака оширишлари кўзда тутилган.

Бундан ташқари, корпоратив бошқарув илмий таълим маркази билан Германия Федератив Республикасининг “Менежмент ва тенологиялар Европа мактаби” ўртасидаги ҳамкорликда ташкил этилган корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларига бағишланган ўқув курсларида 1 нафар ходим малака ошириб, яна бир нафар ходим сентябрь ойида малака ошириши режалаштирилган.

Шунингдек, жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоноҳужжатлар марказий давлат архиви базасида ташкил этилган “Ижро назорати ва иш юритиш маҳорати” махсус ўқув курсларида 3 нафар ходимлар ҳамда “Идоравий архив фаолиятини ташкил этиш асослари” ўқув курсларида 3 нафар ходимларнинг малака оширишлари режалаштирилган.

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.