top bannerNEW

 

Ўтган ҳафтада компания жамоаси билан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Малик ва болалар шоири Турсунбой Адашбоев ўртасида учрашув ўтказилди.

 

         Учрашувда Ёзувчи Тоҳир Малик ва шоир Турсунбой Адашбоевнинг ижод йўли, асар ва шеърларининг 

яратилиш тарихи, уларнинг асарларидаги қаҳрамонларнинг кечинмалари, буюк аждодларимизнинг, хусусан Амир Темур бобомизнинг “Темур тузуклари” асари орқали қолдирган ўгитлари, Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” асарида маҳаллий хонликларни ўзаро уруши натижасида халқимиз бошидан кечирган азоб-уқубатлар билан бир қаторда, одамлар ўртасидаги ўзаро инсоний муносабатлар ва Кумуш образи орқали ўзбек аёлларининг ўз “Беги”га нисбатан муомала маданиятининг қандай ёритилганлиги ҳақида сўз борди.

         Ёзувчи, буюк соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти тарихига тўхталиб, бобокалонимизнинг ўз халқини очарчиликдан қутқариб қолиш бўйича амалга оширган бир тадбири ҳақида ҳикоя қилиб берди. Маълум бўлишича мамлакатга чигиртка балоси ёпирилиб келиб, бор ғалла ҳосилини ва бошқа кўкарган жами нарсани еб кетади. Мамлакатда очарчилик бошланади. Амир Темур бозорда ғалланинг нархини оширилишини таъқиқлайди ва нархни оширган сотувчиларга нисбатан қатъий жазо белгилайди, шунингдек, савдогарларни йиғиб ғалла олиб келиш учун бошқа мамлакатларга юборади. Олиб келинган ғаллани бир қисмини халққа жон бошига тақсимлаб тарқатади, қолган қисмини эса деҳқонларни йиғиб кечки ғалла эктиради. Шу тариқа халқ очарчиликдан сақлаб қолинади.

         Шу ўринда, Ёзувчи Тоҳир Малик томонидан мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида ўзимизда етиштирилган ғалланинг халқимизни боқиш учун етарли бўлмаганлиги, ғаллани четдан олиб келишга мажбур бўлганимиз, бир гал Қозоғистон ҳудудида кучли қор бўронлари содир бўлганлиги сабабли ғалла ортилган вагонларнинг у ерда бир неча кун тўхтаб қолганлиги, бизда эса ғалланинг атиги уч кунлик заҳираси қолганлиги, ўшанда Президентимизнинг мамлакатга ғалла олиб келишни шахсан назоратга олиб, бу борада узилиш юз беришига йўл қўймаганликлари ва Президентимизнинг ташаббуслари ва раҳбарлиги остида мамлакат аҳолисини дон билан таъминлаш юзасидан махсус дастур ишлаб чиқилиб, мамлакатимизда ғалла мустақиллигига эришилганлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

         Шунингдек, Ёзувчи Тоҳир Малик “Шайтанат” ва “Одам ови”  асарлари орқали китобхонларга нима демоқчи бўлганлиги ва қандай хавф-хатарлардан инсонларни огоҳлантирмоқчи бўлганлиги тўғрисидаги саволларга жавоб берди.

Халқимизнинг атоқли ёзувчилари, шоирлари ёки олимлари билан “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси жамоаси ўртасида бундай учрашувларни ўтказилиши мунтазам равишда йўлга қўйилган.

Учрашув якунида “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси раҳбарияти халқимизнинг севимли ёзувчиси Тоҳир Маликка ва шоир Турсунбой Адашбоевга жамоа номидан миннатдорчилик билдирди.

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.