top bannerNEW

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясининг 2016 йил 1-чораги якунлари бўйича ўтказилган кенгайтирилган Бошқарув йиғилиши тўғрисида

2016 йил 23 апрель куни Урганч шаҳрида “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компаниясининг ижроия аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят филиаллари, “Ўзмашлизинг” МЧЖ шўъба корхонаси, "Лизинг техника сервис" МЧЖ ва “Лизинг ахборот технологиялари” МЧЖ директорлари иштирокида  Компания фаолиятининг 2016 йил 1-чораги якунларига бағишланган кенгайтирилган таркибдаги Бошқарув мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Бошқарув раиси Н. Отажонов томонидан Компания фаолиятининг 2016 йил 1-чораги якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маъруза қилинди.

Ҳисобот даврида Компания томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга жами  31,2 млрд.сўм қийматидаги 722 дона, шу жумладан  15 дона “TTZ-100HC” чопиқ трактори, 46 дона “Арион-630с”, 26 дона “Т-6070”, “T-7060” ва “TD 5.110” русумли ҳайдов ва 4 дона “ТТ-40” боғдорчилик тракторлари, 3 дона янги турдаги “Амкодор 702ЕМ” русумдаги экскаватор-юклагич, 53 дона “UAT-2TTT-8402.01” ва “UAT-2TTT-8453.01” русумли трактор тиркамаси ҳамда 575 дона бошқа турли русумдаги қишлоқ хўжалик техникаларини лизинг асосида етказиб берилганлиги қайд этиб ўтилди.

Танқидий руҳда ўтган мажлисда лизинг соҳасида эришилган ютуқлар эътироф этилиб, жойларда йўл қўйилаётган айрим хато ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди. Келгусида уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мажлис кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.