top bannerNEW

Компания акциядорлари диққатига!

АЖ “O‘zqishloqxo‘jalikmashlizing” АЛК (Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 4А-уй, Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.) кузатув кенгашининг 2016 йил 16 майдаги қарорига асосан, 2016 йил 28 май куни соат 10.00 да Компания акциядорларининг 2015 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълумқиламиз.

Манзил: Тошкент шаҳар, Абай кўчаси 4А уй, “Ўзагромашсервис” уюшмаси биноси, компания мажлислар зали.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2016 йил 28 май куни соат 9-00 да бошланади. Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. Компаниянинг 2015 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича Бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Компания Кузатув кенгашининг 2015 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Компаниянинг 2015 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

6. Компаниянинг 2015 йил фаолияти натижалари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

7. Компаниянинг 2015 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

8. Компаниянинг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш.

9. Компаниянинг 2015 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш. Дивидендлар миқдорини, уни тўлаш шакли, муддати ва тартибини белгилаш.

10. Ўз вазифаларини бажарганлиги учун Компания кузатув кенгаши аъзолари ва котибига, Бошқарув раиси ва аъзоларига йиллик мукофот пули ва тафтиш комиссиясига бир маротабалик ҳақ тўлаш.

11. Компания акциядорлари томонидан белгиланган даъво муддатида талаб қилиб олинмаган дивидендларни Компания ихтиёрида қолдириш.

12. Компания Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

13. Компания Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

14. Компания Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

15. Компаниянинг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижроия органи – Бошқарув тўғрисида”ги низомларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш.

16. Компанияда Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятни олиш ва хабар бериш шаклини тасдиқлаш.  

17. Компаниянинг “Ахборот сиёсати тўғрисида”, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”, “Ички назорати тўғрисида” ва “Манфаатлар қарама-қаршилиги тўғрисида”ги Низомларини тасдиқлаш.

18. Аффилланган шахслар ва йирик битимлар бўйича келгусида тузиладиган битимларни тасдиқлаш тўғрисида.

Реестрнинг ёпилиш санаси:

Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун шакллантирилган акциядорлар реестрини ёпиш санаси: 2016 йил 16 май.

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2016 йил 24 май.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Тошкент шаҳар Абай кўчаси, 4А-уй, “O‘zqishloqxo‘jalikmashlizing” акциядорлик лизинг компанияси.

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 244-51-03.

АЖ “O‘zqishloqxo‘jalikmashlizing” АЛК Кузатув кенгаши

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.