top bannerNEW

“O’ZQISHLOQXO’JALIKMASHLIZING” акциядорлик лизинг компанияси акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилганлиги тўғрисида

 

2016 йил 28 май куни Тошкент шаҳрида “O’zqishloqxo’jalikmashlizing” акциядорлик лизинг компанияси Акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Умумий йиғилишда жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаси бўлган акциядорлар эгалик қилган овозлар умумий сонининг 93,85 фоизини ташкил этувчи жамиятнинг 17 та акциядори ва уларнинг вакиллари қатнашди.

Компаниянинг 2015 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича Компания Бошқарув раиси Н. Отажонов, Кузатув кенгашининг 2015 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Кузатув кенгаши раиси Ф. Каримов маъруза қилди.

Умумий йиғилишда яна Компаниянинг 2015 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш, ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш, 2015 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш, 2015 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш, дивидендлар миқдорини, уни тўлаш шакли, муддати ва тартибини белгилаш, Компания кузатув кенгаши аъзолари ва котибига, Бошқарув аъзоларига йиллик мукофот пули ва тафтиш комиссиясига бир маротабалик ҳақ тўлаш, белгиланган даъво муддатида талаб қилиб олинмаган дивидендларни Компания ихтиёрида қолдириш, Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш, Уставни янги таҳрирда тасдиқлаш, “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”, “Кузатув кенгаши тўғрисида”, “Ижроия органи – Бошқарув тўғрисида”ги низомларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш, Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш ва хабар бериш шаклини тасдиқлаш, “Ахборот сиёсати тўғрисида”, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”, “Ички назорат тўғрисида” ва “Манфаатлар қарама-қаршилиги тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш, Аффилланган шахслар ва йирик битимлар бўйича келгусида тузиладиган битимларни тасдиқлаш каби масалалар кўриб чиқили ҳамда тегишлича қарорлар қабул қилинди.

 “O’zqishloqxo’jalikmashlizing”компанияси матбуот хизмати

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.