top bannerNEW

VIII-халқаро лизинг форумида “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясининг иштироки

Ўзбекистон Лизинг берувчилар Уюшмаси ҳамда SAIPRO Ахборот рейтинг агентлигининг ҳамкорликдаги ташкилотчилиги асосида жорий йилнинг 1–4 июнь кунлари Тошкент шаҳрида VIII Халқаро лизинг форуми ўтказилди.

Ушбу Халқаро лизинг форумида “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси ижроия аппарати, компаниянинг Тошкент вилоят филиали ва “Ўзмашлизинг” МЧЖ шўъба корхонасидан вакиллар иштирок этди.

Форумда “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси Бошқарув раиси Н. Отажонов маъруза қилди. Маърузада, лизинг лойиҳаларини молиялаштириш соҳасида “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясининг тижорат банкларидан кредит маблағларини жалб этиш тажрибаси масалалари ёритиб берилди.

Халқаро лизинг форумининг иккинчи кунида Ўзбекистонда лизинг фаолияти билан шуғулланувчи лизинг компанияларини ҳар хил номинациялар бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур маросимда “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси, SAIPRO Ахборот рейтинг агентлиги ва Ўзбекистон Лизинг берувчилар Уюшмаси томонидан “2016 йилнинг энг фаол лизинг компанияси” деб топилди ва тегишлича сертификат билан тақдирланди.

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.