top bannerNEW

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси фаолиятининг 2016 йил 1-ярим йиллик якунлари бўйича дастлабки натижалари тўғрисида

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси  томонидан 2016 йил  1-ярим йиллик мобайнида республика қишлоқ хўжалигига умумий қиймати 145,9 млрд.сўм бўлган 1972 дона қишлоқ хўжалик техникалари лизингга етказиб берилган бўлиб, бу 2015 йилнинг шу даврида лизингга етказиб берилган техникалар қийматига нисбатан (2015 йилда - 139,7 млрд.сўм)    104,4 фоизга кўпдир.

Ҳисобот даврида 106 дона “Arion-630c”, 74 дона “ТТZ-100HC”, 35 дона “T6070”, 35 дона “ТД5.110”, 16 дона “ТТ-40”, 4 дона “Т7060” русумли тракторлар, 220 дона “Dominator-130” русумли ғалла ўриш комбайнлари ҳамда 1485 дона бошқа турдаги техникалар (чигит экиш сеялкаси, култиваторлар, ўт ўриш-майдалаш агрегатлари, пуркагич, омочлар)  лизингга етказиб берилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида қишлоқ хўжалиги корхоналарига икки турдаги янги техника, яъни 702 ЕА-03 русумли эксковатор-юклагич ва ПЛ-3,5 русумли лазерли ер текислагич лизингга етказиб берилиб, лизинг асосида етказиб бериладиган техникаларнинг жами тури 59 та турга етказилди.

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.