top bannerNEW

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси ва Тошкент Молия институти ўртасида ўрнатилган ўзаро ҳамкорлик алоқалари тўғрисида

 

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси билан Тошкент молия институти ўртасида 2011 йилда тузилган “Ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома” асосида бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

 

Жумладан, 2015-2016 йилларда Тошкент Молия институтининг 33 та талабаси ўз ишлаб чиқариш амалиётини “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясида ўтказиб, мазкур компания фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Бир қатор талабалар ўз малакавий ишлари мавзуси этиб “лизинг фаолияти”ни танладилар. Лизинг компаниясининг тажрибали етакчи мутахассислари талабаларга ўз маслаҳатлари билан амалий ёрдам беришди.

 Жорий йилнинг июнь ойида Тошкент Молия институти “Молиявий менежмент”  факультети “Менежмент” бакалавриат таълим йўналиши 6 нафар талабасининг битирув малакавий ишлари ҳимояси тадбири “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясида ўтказилди.

Тадбирда Компания Бошқаруви раиси Н.Отажонов, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги қошидаги “Ислом тараққиёт банки лойиҳаси” директори, иқтисод фанлари номзоди Т.Маматвалиев, “Асака транс лизинг” АЖ раиси Т.Аллаёров, Тошкент Молия институти “Менежмент ва маркетинг кафердаси” мудири, иқтисод фанлари номзоди, доцент Х.Асатуллаев, Тошкент Молия институти “Менежмент ва маркетинг кафердаси” профессори Ф.Назаровалар иштирок этдилар.

Талабалардан Д.Камолов, М.Алимардонов, Э.Оймирзаев, У. Мамасодиқов, Н. Тўлаганов ва М. Облоевалар “Хизмат кўрсатувчи корхоналарда сифат менежментининг аҳамияти”, “Тижорат банкларида стратегик менежментни амалга ошириш йўллари”, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда инвестицион фаолликни ошириш”, “Тижорат банкларида молиявий ресурсларни бошқаришнинг инновацион йўллари”, “Хизмат кўрсатиш корхоналарида маркетингни ташкил этиш ва бошқариш (лизинг)”, “Компанияларда инновацион бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий асослари (лизинг)” мавзуларида ўз битирув малакавий ишларини ҳимоя қилдилар.

Битирув малакавий ишлари ҳимоясини аъло даражада амалга оширган бир қатор талабалар Компания раҳбарияти томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.