top bannerNEW

Республикамиз мустақиллигининг 25-йиллигига муносиб совға

2016 йилнинг 23 июль куни “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компаниясининг Наманган вилоят филиали янги офис биносини очилиш маросими ва янги бино майдончасида республикамизда ишлаб чиқарилаётган замонавий қишлоқ хўжалик техникаларининг кўргазмаси бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Наманган вилояти ва туманлар ҳокимлари, вилоятдаги қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхона ташкилотлар раҳбарлари, бир гуруҳ меҳнат фахрийлари, “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясининг ижроия аппарати ходимлари ва вилоят филиаллари директорлари, қишлоқ хўжалик техникалари ишлаб чиқарувчи бир қатор заводлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Янги офис биносини ва қишлоқ хўжалик техникалари кўргазмасини Наманган вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Бозаров Хайрулло Ҳайитбоевич очди.

Вилоят ҳокими ўз сўзида, “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан 2001-2016 йиллар даврида вилоятга қиймати 122 млрд. сўмдан зиёд 3644 дона турли русумдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини лизинг асосида етказиб берилганлиги, бу техникаларни фермер ва деҳқонларга ҳақиқий қанот бўлаётганлигини қайд этди. Бугун фойдаланишга топширилаётган янги офис биносини вилоятдаги фермер ва деҳқон хўжаликларига лизинг хизматлари кўрсатилишида асосий маскан бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.

Тадбирда “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси Бошқарув раиси Отажонов Нодир Собирович сўзга чиқиб, фойдаланишга топширилаётган янги бинода лизинг компанияси ходимларининг фаолияти ва мижозлар учун барча қулайликлар яратилганлигини, коллеж ўқувчилари ва фермерларга ўқув семинарлари ўтказиш учун алоҳида ўқув заллари мавжудлигини, бинони ўз архитектуравий ечими бўйича шаҳар архитектурасига уйғунлаштирилганлигини таъкидлади. Шунингдек, бинони ўз вақтида қуриб битказгани учун “Тавокул лойиҳа қурилиш” маъсулияти чекланган жамияти қурувчилари ва раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тадбир иштирокчилари янги офис биносининг очилиши маросимидан кейин кўргазмада намойиш этилаётган замонавий қишлоқ хўжалик техникалари билан яқиндан танишдилар.

Кўргазмада 25 турдаги 35 дона техникалар намойиш этилди. Кўргазма Вилоят ҳокимининг топшириғи асосида жорий йилнинг 24 июль куни ҳам давом эттирилиб, унда барча туманлардаги фермер хўжаликлари вакилларининг иштирок этиши таъминланди. Техникаларни катта қисми учун шу ернинг ўзида лизинг шартномалари тузилиб, лизингга расмийлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Наманган шаҳрида қуриб фойдаланишга топширилган филиалнинг уч қаватли янги офис биноси “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан мустақиллигимизнинг қутлуғ 25 йиллик байрамига тайёрланган муносиб совға бўлди.

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг”

 компанияси Матбуот хизмати

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.