top bannerNEW

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясининг 2016 йил 1-ярим йиллик якунлари бўйича ўтказилган кенгайтирилган Бошқарув йиғилиши тўғрисида

       2016 йил 23 июль куни Наманган шаҳрида “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компаниясининг ижроия аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят филиаллари, “Ўзмашлизинг” МЧЖ шўъба корхонаси ва “Лизинг техника сервис” МЧЖ директорлари иштирокида Компания фаолиятининг 2016 йил 1-ярим йиллик якунларига бағишланган кенгайтирилган таркибдаги Бошқарув мажлиси бўлиб ўтди.

      Йиғилишда Бошқарув раиси Н. Отажонов томонидан Компания фаолиятининг 2016 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маъруза қилинди.

      Маърузада, ҳисобот даврида 106 дона “Arion-630c”, 74 дона “ТТZ-100HC”, 35 дона “T6070”, 35 дона “ТД5.110”, 16 дона “ТТ-40”, 4 дона “Т7060” русумли тракторлар, 220 дона “Dominator-130” русумли ғалла ўриш комбайнлари ҳамда 1485 дона бошқа турдаги техникалар (чигит экиш сеялкаси, культиваторлар, ўт ўриш-майдалаш агрегатлари, пуркагич, омочлар) лизингга етказиб берилганлиги, янги турдаги “702 ЕА-03” русумли экскаватор-юклагич ва “ПЛ-3,5” русумли лазерли ер текислагич каби техникалар ҳисобига лизинг асосида етказиб бериладиган техникалар турини 60 тага етказилганлиги қайд этиб ўтилди.

      Шунингдек, мажлисда Республикамиз Мустақиллигининг 25-йиллигини муносиб кутиб олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда Компаниянинг ҳудудий филиаллари, “Ўзмашлизинг” МЧЖ шўъба корхонаси ва “Лизинг техника сервис” МЧЖ раҳбарларининг биринчи ярим йиллиги якунлари тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилди.

      Танқидий руҳда ўтган мажлисда лизинг соҳасида эришилган ютуқлар эътироф этилиб, жойларда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

 

Мажлисда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.