top bannerNEW

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компаниясида мамлакатимиз Мустақиллигининг 25 йиллик байрамига бағишлаб ўтказилган спорт мусобақалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!”  шиори остида “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси ижро этувчи аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар ҳудудий филиаллари, “Ўзмашлизинг”, “Лизинг ахборот технологиялари” ҳамда “Лизинг техника сервис” МЧЖлари ходимлари иштирокида спортнинг футбол ва “спринт” югуриш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Мусобақаларда ҳудудий футбол жамоалари ташкил этилиб, Тошкент ва Сирдарё вилоят филиаллари терма жамоаси ва Компания ижро этувчи аппарати жамоаси 3-ўринни, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоят филиаллари терма жамоаси 2-ўринни, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоят филиаллари терма жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, "Энг яхши дарвозабон" номинацияси бўйича Тошкент вилоят филиали ходими Хозбоев Ўткир Қамбаралиевич, "Энг яхши ҳимоячи" номинацияси бўйича Сурхондарё вилоят филиали ходими Чоршанбиев Ўктам Элтураевич ва “Лизинг ахборот технологиялари” МЧЖ ходими Эшонқулов Талатжон Норқуловичлар, "Турнир тўп урари" номинацияси бўйича Бухоро вилоят филиали ходими Ҳамроев Жонибек Ражабович ва Наманган вилоят филиали ходими Мамажанов Бахтиёр Иброхимовичлар махсус совғалар билан тақдирландилар.

“Спринт” югуриш мусобақалари бўйича:

400 метр масофага 40 ёшгача эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақада:

1-ўринни – Фарғона вилоят филиали ходими Сойибжонов Сухробжон Содиржон ўғли;

2-ўринни – “Лизинг ахборот технологиялари” МЧЖ ходими Садритдинов Баходир Бахтиярович;

3-ўринни – Сирдарё вилоят филиали ходими Турабов Фурқат Абдумаликович эгаллади.

100 метр масофага 40 ёшдан 55 ёшгача эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақада:

1-ўринни – Фарғона вилоят филиали ходими Аюпов Ўткир Расулжонович;

2-ўринни – Андижон вилоят филиали ходими Рахматулин Руслан Харисович;

3-ўринни – Компания ижроия аппарати ходими Жумагулов Саитқул Улуғмурадович эгаллади.

60 метр масофага 56 ёш ва ундан ошган эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақада:

1-ўринни – Компания ижроия аппарати ходими Долимбек Махсудов;

2-ўринни – Компания ижроия аппарати ходими Байзаков Бахтиёр Тухтапулатович;

3-ўринни – Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходими Рахим Сабатаев эгаллади.

60 метр масофага аёллар ўртасида ўтказилган мусобақада:

1-ўринни – Компания ижроия аппарати ходими Доно Абдукадирова;

2-ўринни – “Лизинг техника сервис” МЧЖ ходими Тен Ирина Яковлевна;

3-ўринни – Компания ижроия аппарати ходими Қодирова Шахноза Шукуржон қизи эгаллади.

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан мамлакатимиз Мустақиллигининг 25 йиллик байрами муносабати билан ташкил этилган спорт мусобақаларини финал босқичи маросими 2016 йилнинг 19 август куни Ўзбекистон телевидениеси “Спорт телерадиоканалининг “Хабарлар дастури”да намойиш этилди.

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.