top bannerNEW

Барқарор ривожланиш омили

      Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги: қишлоқ хўжалигида эришилган натижалар барқарор ривожланиш омили” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Иқтисодиёт, Молия, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,      Ўзбекистон Фермерлари кенгаши, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

      Олий Мажлис қуйи палатаси Спикери ўринбосари С.Турдиев, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Т.Эшназаров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида қишлоқ хўжалиги соҳасида янги иқтисодий муносабатлар жорий этилиб, фермерлик ҳаракати учун катта имкониятлар яратилгани, бунинг самарасида ҳосилдорлик ошиб бораётганини таъкидлади.Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигида чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Экин майдонлари оптималлаштирилди, мева-сабзавотларни сақлаш ва қайта ишлаш йўлга қўйилди.

      Йиғилишда сифатли, эртапишар, серҳосил навларни экишга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда юқори самарадорликка эришилаётгани таъкидланди. Бу жараёнда олим ва мутахассислар олиб бораётган илмий изланишлар, янги навларни яратиш ҳамда табиий-иқлим шароитимизга мослаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар юксак самаралар бермоқда.

      Давра суҳбатида Президентимиз ташаббуси билан яқинда пойтахтимизда ўтказилган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси жаҳон озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг йўналишлари ва ривожланиш истиқболларини таҳлил этиш, мамлакатимиз ишбилармонлари ва чет эллик ҳамкорлар ўртасида музокаралар ўтказиш, тажриба алмашиш, ўзаро ҳамкорлик истиқболларини белгилаш, шартномалар имзолаш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилгани қайд этилди.

     Йиғилишда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини изчил ривожлантириш, мазкур йўналишда тайёрланаётган қонун лойиҳалари сифатини яхшилаш, қабул қилинган қонунларни амалга татбиқ этиш механизмларини янада такомиллаштириш ҳақида сўз юритилди.

манба: agro.uz

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.