top bannerNEW

Компания фаолиятининг 2016 йил 9 ойлик якунлари тўғрисида

 

 

image004

Компания фаолиятининг 2016 йил 9 ойлик якунлари тўғрисида

        

2016 йил 22 октябрда “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компаниясининг ҳудудий филиаллари ва тобе корхоналари раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг 9 ойлик якунларига бағишлаб кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда, Вазирлар Маҳкамасининг  “2016 йилнинг 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масала бўйича 2016 йил 22 октябрда ўтказилган мажлисида қабул қилинган қарорлар ижро учун қабул қилинди.

Шунингдек, мазкур йиғилишда “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси ва унинг тизимидаги “Ўзмашлизинг” МЧЖ шўъба корхонасининг жорий йил 9 ойи мобайнидаги фаолияти якунлари кўриб чиқилди ва қуйидагилар қайд этилди:

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси томонидан жорий  йил 9 ойи мобайнида умумий қиймати 189,5 млрд.сўм бўлган 2832 дона қишлоқ хўжалик техникалари лизингга етказиб берилган ва бу, 2015 йилнинг шу давридаги (185,7 млрд. сўм)га нисбатан 102,0 фоизга кўпдир.

Ҳисобот даврида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга 142 дона “TTZ-100HC” чопиқ трактори, 106 дона “Арион-630С”, 113 дона “Т-6070”, “T-7060” ва “TD 5.110” ҳайдов тракторлари ва 22 дона “ТТ-40”, “I 38” ва “U62” русумидаги боғдорчилик тракторлари, 10 дона янги турдаги “Амкодор 702ЕМ” русумдаги экскаватор-юклагич, 58 дона “МХ-1,8” русумли пахта териш машинаси, 144 дона “UAT-2TTT-8403.01” ва “UAT-2TTT-8453.01” русумли трактор тиркамалари, 220 дона “Доминатор-130” русумли ғалла комбайни ҳамда 2017 дона бошқа турдаги қишлоқ хўжалик техникалари лизинг асосида етказиб берилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида қишлоқ хўжалиги корхоналарига "Амкодор ЕМ" русумли экскаватор-юклагич ва "ТО-95" русумли универсал чопиқ тракторини етказиб берилиши ҳисобига лизингга етказиб берилган техникаларнинг тури 61 тага етказилди.

Мажлис танқидий руҳда ўтди ҳамда Компания ҳудудий филиаллари ва тобе корхоналари олдида кейинги чорак учун турган навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.

Компания Матбуот хизмати

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.