top bannerNEW

 

image004

 

Акциядорлик  жамияти “O‘zqishloqxo‘jalikmashlizing”

акциядорлик лизинг компанияси акциядорлари диққатига!

 

АЖ “O‘zqishloqxo‘jalikmashlizing” АЛК кузатув кенгашининг 2016 йил  28 ноябрдаги қарорига асосан, 2016 йил 6 декабрь куни Компания акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

1.  Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. “Акциядорлик жамияти “O’zqishloqxo’jalikmashlizing” акциядорлик лизинг компанияси” номини “O’zagrolizing” акциядорлик жамияти” деб ўзгартириш.

5. Жамиятнинг ташкилий ва ижроия аппарати тузилмаларини тасдиқлаш.

6. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.

7. Жамиятнинг “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”, “Кузатув кенгаши тўғрисида”, “Бошқарув тўғрисида”, “Тафтиш комиссияси тўғрисида”, “Қимматли қоғозлар тўғрисида”, “Дивиденд тўлаш тартиби тўғрисида”, “Саноқ комиссияси тўғрисида” ва “Меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”, “Ахборот сиёсати тўғрисида”, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”, “Ички назорати тўғрисида” ва “ “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

8. Тўлашга қобилиятсиз лизинг олувчиларнинг муддати ўтган умидсиз дебиторлик қарзларини (ва ушбу қарзлар ҳисобидан ҳосил бўлган даромад суммасини) ҳисобдан чиқариш.

9. Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан рўйхатга олинган қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисолаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

10. Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан рўйхатга олинган қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисолаларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар матнини тасдиқлаш ваколатини жамият Кузатув кенгашига бериш.

11. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.

  1. 12. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

13. Жамият Тафтиш комиссияси аъзолари ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.

14. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан акциядорлар умумий йиғилиши қарори қабул қилинди.

АЖ “O‘zqishloqxo‘jalikmashlizing” АЛК 

Матбуот котиби

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.