top bannerNEW

image004

 

“O‘zagrolizing” акциядорлик  жамияти

акциядорлари диққатига!

 

“O‘zagrolizing” акциядорлик  жамияти (Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 4А-уй, info@agroleasing.uz) Кузатув кенгашининг 2017 йил 23 майдаги қарорига асосан, 2017 йил 9 июнь куни соат 10.00 да Жамият акциядорларининг 2016 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қиламиз.

Манзил: Тошкент шаҳар, Абай кўчаси 4а- уй, “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти биноси, жамият мажлислар зали.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2017 йил 9 июнь куни соат 9-00 да бошланади.  Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича Бош директорнинг ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2016 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2016 йил фаолияти натижалари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2016 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш. Дивидендлар миқдорини, уни тўлаш шакли, муддати ва тартибини белгилаш.

9. Жамият балансида бўлган Қашқадарё вилояти Касби тумани Мўғлон қишлоғида жойлашган, бозор қиймати 350104,0 минг сўм бўлган ҳамда Тошкент вилояти Янгийўл тумани Халқобод қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган 300355,0 минг сўмлик кўчмас мулкларни “Ўзагротехсаноат-холдинг” акциядорлик жамиятига дивиденд сифатида тўлаш.

10. Ўз вазифаларини бажарганлиги учун Жамият кузатув кенгаши аъзолари ва котибига, Бошқарув раиси ва аъзоларига йиллик мукофот пули ва тафтиш комиссиясига бир маротабалик ҳақ тўлаш.

12. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

13. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

14. Жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини эшитиш.

15. Жамият ижроия аппарати тузилмасини ўзгартиришлар киритган ҳолда янгидан тасдиқлаш.

16. Жамият томонидан мазкур жамиятнинг аффилланган шахслари билан ва йирик битимлар бўйича келгусида тузиладиган битимларини тасдиқлаш.

Реестрнинг ёпилиш санаси:

Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун шакллантирилган акциядорлар реестрини ёпиш санаси: 2017 йил 23 май.

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2017 йил 5 июнь.  

Акциядорларнинг умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Тошкент шаҳар Абай кўчаси, 4А-уй, “O‘zagrolizing” акциядорлик  жамияти.

Мурожаат  учун телефон:  (+998 71) 244-51-03.

                                                                  “O‘zagrolizing” акциядорлик  жамияти Кузатув кенгаши

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.