top bannerNEW

«O‘zagrolizing» аksiyadorlik jamiyati акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилганлиги тўғрисида

image004

“O‘zagrolizing” акциядорлик  жамияти

акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилганлиги тўғрисида

 

2017 йил 09 июнь куни Тошкент шаҳрида “O‘zagrolizing”  акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

 Умумий йиғилишда жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаси бўлган акциядорлар эгалик қилган овозлар умумий сонининг  95,97фоизини ташкил этувчи жамиятнинг 21 та акциядори ва уларнинг вакиллари қатнашди. 

 Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича Бош директорнинг ҳисоботини тасдиқлаш масаласида “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти Бош директори Х. Имамов, Кузатув кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Кузатув кенгаши аъзоси Ф. Каримов маъруза қилди.

Умумий йиғилишда яна жамиятнинг 2016 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси ва ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаларини тасдиқлаш, йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш, дивидендлар миқдорини, уни тўлаш шакли, муддати ва тартибини белгилаш, жамият балансида бўлган Қашқадарё вилояти Касби тумани Мўғлон қишлоғида жойлашган, бозор қиймати 350 104,0 минг сўм бўлган ҳамда Тошкент вилояти Янгийўл тумани Халқобод қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган 300355,0 минг сўмлик кўчмас мулкларни “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятига дивиденд сифатида тўлаш, ўз вазифаларини бажарганлиги учун кузатув кенгаши аъзолари ва котибига, Бошқарув раиси ва аъзоларига йиллик мукофот пули ва тафтиш комиссиясига бир маротабалик ҳақ тўлаш, акциядорлар томонидан белгиланган даъво муддатида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида  қолдириш  Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш, жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини эшитиш, ижроия аппарат тузилмасини ўзгартиришлар киритган ҳолда янгидан тасдиқлаш, жамият томонидан мазкур жамиятнинг аффилланган шахслари билан ва йирик битимлар бўйича келгусида тузиладиган битимларини тасдиқлаш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди ҳамда тегишлича қарорлар қабул қилинди.

 

                                                                  “O‘zagrolizing” акциядорлик  жамияти матбуот хизмати

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.