top bannerNEW

image0004

 

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ тизимида ташкил этилган спорт беллашувлари

 

 

“Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятида мамлакатимиз мустақиллигининг    26 йиллигига бағишланган спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Унда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ва унинг таркибига кирувчи “Ўзагротехмаш”, “Ўзагролизинг” ҳамда “Ўзагросервис” АЖ ходимлари иштирок этди.

Спортнинг футбол ва югуриш турлари бўйича ташкил этилган мазкур мусобақа анчагина қизғин ва муросасиз кечди.

Дастлабки кун футболга бағишланди. Куръа натижаларига кўра биринчи ўйин “Ўзагросервис” ва “Ўзагролизинг” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. 15 дақиқадан давом этган 2 тайм тенг курашлар остида бўлди. Хавфли хужумлар, голли узатмалар ўйинни чиройли ўтишига хизмат қилди. Якуний натижа бўйича эса “Ўзагросервис” жамоасининг қўли баланд келди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. Кун тартибидан ўрин эгаллаган навбатдаги ўйин “Ўзагротехмаш” ва “Ўзагротехсаноатхолдинг” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Мазкур ўйин тўлақонли равишда “Ўзагротехмаш” жамоаси устунлигида ўтди ва иккинчи финал йўлланмасини қўлга киритди.

Спорт беллашувларининг иккинчи куни футбол бўйича финал ва 3-ўрин учун бўладиган “Ўзагролизинг” ҳамда “Ўзагротехсаноатхолдинг” ўйинидан бошланди. Унда “Ўзагролизинг” жамоаси ғалаба қозонди ва мусобақа шохсупасида 3-ўринни эгаллашди. “Ўзагросервис” ва  “Ўзагротехмаш” жамоалари эса 1-ўринни қўлга киритиш учун ўзаро беллашдилар. Якунда “Ўзагротехмаш” жамоасининг кўли баланд келди. Умумий натижаларга кўра:

1-ўрин: “Ўзагротехмаш”

2-ўрин: “Ўзагросервис”

3-ўрин: “Ўзагролизинг”

4-ўрин: “Ўзагротехсаноатхолдинг”

         Навбатдаги беллашув югуришнинг бир неча йўналишлари бўйича бўлиб ўтди. 40 ёшгача бўлган эркаклар ўртасида 100 метрга югуриш бахсларида 4 та жамоадан 12 нафар иштирокчи қатнашди. Улардан қуйидагилар ғолиб деб топилди:

“Ўзагросервис” – Шарофиддин Миров (1993 йил)

“Ўзагролизинг” – Хуршид Ниязалиев (1989 йил)

“Ўзагротехмаш” – Рустам Вагапов (1995 йил)

40 ёшдан 55 ёшгача бўлган эркаклар ўртасида 100метрга югуриш мусобақасида “Ўзагросервис” жамоасидан Мамашариф Шоимов ва  Шокир Наврузовлар маррага биринчи бўлиб етиб келдилар.

55 ёш ва ундан катта ёшдаги эркакларнинг 100 метрга югуриш беллашувида “Ўзагролизинг” дан Долимбек Махсудов (1951 йил) шохсупанинг юқори поғонасини эгаллади.

Жамоавий бахслар, яъни эстафетада “Ўзагротехмаш” аъзолари: Дилшод Шералиев, Ихтиёр Кенджабаев, Бекзат Кенджабаев, Жамолиддин Гафаров лар марра чизиғини      56,20 сония ичида босиб ўтишди ва биринчиликни қўлга киритишди.

Аёллар ўртасида ташкил этилган 60 метрга югуришда “Ўзагролизинг”дан Доно Абдукадирова, “Ўзагросервис” жамоасидан эса Севара Султоновалар энг юқори натижаларни қайд этишди.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишланган спорт мусобақалари ходимлар ўртасидаги дўстона муносабатларни, ҳамжиҳатликни, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилди. Ташкилотчилар томонидан бу каби мусобақаларни мунтазам равишда ўтказиб бориш келишиб олинди.

 

“Ўзагролизинг” АЖ

 Матбуот хизмати

 

sport 2017 111    sport 2017 222

sport 2017 333

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.