top bannerNEW

“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

image004

 

“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти (100011, Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 4А-уй, info@agroleasing.uz) 2018 йил 23 ноябрь куни соат 10:00 дажамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Абай кўчаси 4а- уй, “O'zagroservis” акциядорлик жамияти биноси, жамият мажлислар зали.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2018 йил 23 ноябрь куни соат 9:00 да бошланади. Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3929-сонли қарори ижросини кўриб чиқиш ва таъминлаш.

4. Жамият кузатув кенгаши аъзолари ваколатини муддатидан олдин тугатиш.

5. Жамият тафтиш комиссияси аъзолари ваколатини муддатидан олдин тугатиш.

6. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

7. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

8. Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

9. Жамиятнинг “Бошқарув тўғрисидаги низом”ни янги таҳрирда тасдиқлаш.

10. Жамият Бошқарув раисини сайлаш.

11. Жамият кузатув кенгаши аъзолари ва котибига 2016 йил, 2017 йил давомида ва 2018 йил 1 ярим йилликда тўланган ойлик ҳақ (вознаграждение) миқдорини, 2016 йил ва 2017 йил якунлари бўйича тўланган йиллик мукофот пули миқдорини тасдиқлаш.

12. Жамият Бошқарув аъзоларига 2016 йил ва 2017 йил давомида тўланган ҳақ (вознаграждение) миқдорини ҳамда 2016 йил ва 2017 йил якунлари бўйича тўланган йиллик мукофот пули миқдорини тасдиқлаш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган саналар:

- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2018 йил 5 ноябрь.

- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2018 йил 19 ноябрь.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Тошкент шаҳар Абай кўчаси, 4А-уй, “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти.

Мурожаат учун телефон: +99871 244-61-62.

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.