«Ўзагролизинг» мева-сабзавот етиштирувчилар учун мобил цех ва мобил совутгичларни таклиф этади
«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти ташаббуси ва муаллифлиги остида «Tecno food Service» корхонаси билан ҳамкорликда мамлакатимизда илк бор кўчма «мева-сабзавотларни қайта ишлайдиган контейнер кўринишидаги мобил цех» ҳамда «мева-сабзавотларни ўртача ҳароратда сақлайдиган мобил совутгич»лар ишлаб чиқарилмоқда.
«Мева-сабзавотларни қайта ишлайдиган контейнер кўринишидаги мобил цех»да мева ва сабзавотларни қуритиш, мураббо ва турли кўринишдаги мевали ширинликларни тайёрлаш ва қадоқлаш имкониятлари мавжуд. Кунига ўртача 1 тоннагача маҳсулот тайёрлаш қувватига эга.
«Мева-сабзавотларни сақлайдиган мобил совутгич»лар -5 дан +5 даражада ва гўшт маҳсулотлари учун -18 даража ҳароратда ишлайди ҳамда 10-15 тонна ҳажмдаги маҳсулотларни сиғдира олади.
Режага асосан, келгусидаяна 10 та турли агросаноат лойиҳаларини амалга ошириш ишлари бошлаб юборилган.
Булар:
– Паррандачилик учун мини фермалар;
– УЗВ тизимида ишловчи балиқчилик мини фермалари;
– Қуёнчилик мини фермалари;
– Асаларичилик учун мини фермалар;
– Гўштни қайта ишловчи мини цехлар;
– Сутни қайта ишловчи мини цехлар;
– Биогаз ускуналари;
– Кўчма газ қуйиш шахобчалари;
– Томчилаб суғориш мобил тизимлари;
– Омухта ем тайёрлаш мини цехлари.
Таъкидлаш лозимки, мазкур мобил технологияларнинг қуйидаги бир қатор афзалликлари мавжуд:
– Ҳудудлардаги маҳаллий ҳокимликлар томонидан алоҳида ер майдонлари ажратиш шарт эмас;
– Тадбиркорлар томонидан қурилиш ишлари олиб боришга ҳам ҳожат йўқ;
– Янги иш ўринлари яратилади;
– «Ўзагролизинг» АЖ томонидан мулк гаровисиз тақдим қилинади.
Мобил цех ва мобил совутгичлар тадбиркорларга «Ўзагролизинг» АЖ томонидан тўлиқ тайёр ҳолда олиб бориб, ўрнатиб, ишлатиб берилади.
Қўшимча маълумотларни олиш учун «Ўзагролизинг» АЖ Бош биносига ташриф буюришингиз ёки телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Манзил: Тошкент шаҳри, Абай кўчаси 4а-уй
Телефонлар:0371 244 62 73, 0371 244 49 89, 0371 244 61 36, 0597 735 25 55
Реклама ҳуқуқи асосида
Манзил:
E-mail: Иш кунлари: |
Ўзбекистон, Тошкент ш., Абай кўч., 4а Душанба - Жума, 9:00 - 18:30 |
Ишонч телефони регламенти.
Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.
Ягона телефон рақами регламенти