top bannerNEW

“Ўзагролизинг” - лизинг хизматлари кўлами кенгаймоқда

image001

 

“Ўзагролизинг”  - лизинг хизматлари кўлами кенгаймоқда

 

 

“... Юртимизда кейинги икки йилда барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги бўйича ҳам муҳим дастурлар, “йўл харита”лари ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилмоқда. Жумладан, деҳқон ва фермерлар, дала ишчилари меҳнатини муносиб қадрлаш ва рағбатлантириш мақсадида давлат эҳтиёжи учун харид қилинадиган пахта ва ғаллани молиялаштириш тартиби ўзгартирилгани, Ўзбекистон тарихида биринчи марта фермерлар ўз маблағларини мустақил сарфлаш ҳуқуқига эга бўлганини таъкидлаш лозим.

Бу йилги мавсумда ғалла етиштирадиган фермерларга 1 триллион 33 миллиард сўм ёки ўтган йилга нисбатан 142 фоиз, пахтачилик хўжаликларига эса 5 триллион 138 миллиард сўм ёки ўтган йилга нисбатан 2,4 марта кўп имтиёзли кредитлар ажратилгани соҳа ривожига юксак эътибор намунасидир...”

Ш. Мирзиёев

(Қишлоқ хўжалиги ходимларига табригидан)

 

Республикмиз қишлоқ хўжалиги соҳасида эришаётган ютуқларида узоқ йиллардан бери мамлакатимизда фаолияти олиб бораётган “O‘zagrolizing” акциядорлик жамиятининг ҳам муносиб ўрни бор, деб бемалол айта оламиз. Қарийб 20 йилдан буён мамлакатимизда фаолият олиб бораётган мазкур Жамият бугунга келиб фермерларнинг энг ишончли ҳамкорига айлана олди.

 “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти бугунги кунда қирқ мингга яқин деҳқон ҳамда фермер хўжаликлари, машина–трактор парклари, кластерлар “O‘zdonmahsulot” АЖ, “O‘zpaxtasanoat” АЖ ва “O‘zagrokimyohimoya” АЖ тизимидаги корхоналарига лизинг асосида барча турдаги замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб бермоқда.

Ўзбекистон Лизинг берувчилар уюшмасининг маълумотларига кўра, “O‘zagrolizing” АЖ кўрсатиладиган лизинг хизматларининг ҳажми бўйича республика бозорида қатор йиллардан буён етакчи ўринни эгаллаб келмоқда.

Жамият томонидан 2001-2018 йилларда Республика қишлоқ хўжалик корхоналарига жами 3067,8 миллиард сўмлик 71448 дона техникалар етказиб берилди. Булардан  1523 дона ғалла ўриш комбайинлари, 4652 дона хайдов тракторлари, 23 484 дона чопиқ ва транспорт тракторлари ҳамда ва 41789 дона турли русумдаги қишлоқ хўжалиги техникаларидир.

2018 йилга келиб етказиб берилаётган қишлоқ хўжалиги техникаларининг тури 90 донага етказилди.

2018 йилда Республика қишлоқ хўжалиги корхоналарига жами қиймати 758,3 миллиард сўмлик 5262 дона қишлоқ хўжалик техникалари лизинг асосида етказиб берилди. Ҳусусан, 525 дона ҳайдов тракторлари, 642 дона чопиқ тракторлари, 76 дона ғалла ўриш комбайнлари ва 4019 дона турли русумдаги қишлоқ хўжалик техникалари.

Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган йирик қишлоқ хўжалиги заводлари “Toshkent qishloq xo‘jaligi texnikasi zavodi” АЖ, “UzClaasAgro” ҚК МЧЖ, “UzCaseMash” ҚК, “Chirchiq qishloq xo‘jaligi texnikasi zavodi” АЖ, “Lemken Chirchiq” МЧЖ ҚК, “Agregat zavodi” АЖ,             “Urgenchkormmash” МЧЖ, “UzAutoTrailer” МЧЖ, “Hamkor Group” ҚК МЧЖ, “Amkador-Agrotexmash” ҚК МЧЖ, “Chirchiq Mash Agro” МЧЖ,       “Texnolog-stan” МЧЖ ва шу кабилар “O‘zagrolizing” АЖнинг техника етказиб берувчи ҳамкорларидан саналади.

2018 йилда «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти ташаббуси ва муаллифлиги остида «Tecno food Service» корхонаси билан ҳамкорликда мамлакатимизда илк бор кўчма «мева-сабзавотларни қайта ишлайдиган контейнер кўринишидаги мобил цех» ҳамда «мева-сабзавотларни ўртача ҳароратда сақлайдиган мобил совутгич»лар ишлаб чиқарилди ва 2018 йилнинг 21-23 ноябрь кунлари ташкил этилган “UzAgroExpo-UzProdExpo” ҳамда 27-30 ноябрь кунлари ўтказилган “Made in Uzbekistan” I халқаро экспорт кўргазмасида мазкур мини технологиялар тақдим этилди. Маҳаллий фермер хўжаликлари ва ташриф буюрувчилар томонидан инновацион ишланмаларга қизиқиш катта бўлди ва илк шартномалар имзоланди.

Бугунги кунга келиб “O‘zagrolizing” АЖ томонидан яна  10 та турли агросаноат лойиҳаларини амалга ошириш ишлари бошлаб юборилган.

Булар:

$11.  Паррандачилик мини фермалари учун ускуналар;

$12.  Балиқчилик мини фермалари учун ускуналар;

$13.  Қуёнчилик мини фермалари учун ускуналар;

$14.  Асаларичилик учун мини фермалар;

$15.  Гўштни қайта ишловчи мини цехлар;

$16. Сутни қайта ишловчи мини цехлар;

$17.  Биогаз ускуналари;

$18.  Кўчма газ қуйиш шахобчалари;

$19.  Томчилаб суғориш мобил тизимлари;

$110.  Омухта ем тайёрлаш мини цехлари.

    Жорий йилда шу ва шу каби замонавий технологияларни жорий этиш ва мижозларга қулай лизинг шартларида етказиб бериш бўйича “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти томонидан барча ишлар амалга оширилмоқда.

Етказиб берилаётган кишлоқ хўжалиги техникалари сони ва хажми шуни англатадики, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида техникага бўлган талаб йилдан йилга ортиб бормоқда. Ва айтишимиз мумкинки бу йўлда “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти деҳқон ва фермер хўжаликлари, машина-трактор парклари, кластерларга лизинг шартларида техника етказиб бериш ҳажмларини ошириш бўйича барча чораларни кўрмоқда.

“Ўзагролизинг” АЖ

Матбуот хизмати

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.