top bannerNEW

ЯНГИ РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Жорий йилнинг 13 февраль куни “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятида 2018 йил якунларига бағишланган коллегия йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Парламентга мурожаатномаси, Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан йўллаган табригида белгиланган вазифа ва топшириқлар, қишлоқ хўжалигини замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш бўйича қабул қилинган бир қатор қарор ва фармонлар ижроси бўйича “Ўзагролизинг” АЖда амалга оширилаётган ишлар ва устувор вазифалардан келиб чиқиб кун тартибидаги асосий масала ““Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятининг 2018 йил якунлари ва 2019 йилга белгиланган устувор вазифалар тўғрисида” этиб белгиланди.

 

1

 

 

Жамият Бошқарув раиси А.А. Холмурадов раислигида бўлиб ўтган мазкур коллегияда Ижроия аппарати бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят филиаллари ва тизим корхона директорлари ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирок этди.

 

Даставвал, Жамият Бошқарув раиси ўринбосари Д.А. Холдаралиевнинг хисоботи тингланди. Унда Жамият томонидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар, ютуқлар ва камчиликлар айтиб ўтилди.

 

2

 

 

2018 йил фаолияти давомида камчиликларга  йўл қўйган, Жамият томонидан белгиланган режаларни бажаришда сусткашликка йўл қўйган мутасадди раҳбарлар, филиал директорлари рахбарият томонидан огохлантирилди ва келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймасликлари бўйича топшириқлар берилди.

 

3

 

 

Сўнг Молиявий-иқтисодий таҳлил ва лизинг мажбуриятларини бажарилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи Э.С. Қурбоновнинг хисоботи тингланди. Жамиятнинг 2018 йил  молиявий кўрсаткичлари, дебиторлик ва кредиторлик, дебиторликни ундириш бўйича қилинган ишлар, Жамият лизинг портфели ва бошқа натижалар айтиб ўтилди.

 

4

 

 

Маркетинг, буюртмаларни шакллантириш, техникани лизинг орқали ва тўғридан-тўғри сотишни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи М.М. Юсупов, Бухгалтерия бўлими бошлиғи И.Ш. Зарипов, Лизинг объектларини мониторинги ва носоз техникалар бўйича ишлаб чиқарувчилар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ж.К. Узакбергенов, Юридик бўлим бошлиғи Х.Ж. Холбоев, Ташқи иқтисодий алоқалар ва акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими бошлиғи М.Т. Турсунов, Бош аудитор А.Т. Ариповларнинг хисоботлари тингланди.

 

5

 

 

 

6

 

7

 

Коллегия сўнггида Жамият Бошқарув раиси А.А. Холмурадов томонидан 2019 йил учун белгиланган топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

 

Мазкур топшириқларни бажаришда ҳар бир ходим масъул эканлиги, Жамият фаолиятини янада кенгайтириш ва яхшилаш, иш самарадорлигини ошириш, фермер хўжаликларига хизмат кўрсатишда қўшимча қулайликлар яратиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш бўйича барча чора-тадбирларни кўриш,  сидқидилдан меҳнат қилиш зарурлиги айтиб ўтилди.

 

 

“Ўзагролизинг” АЖ матбуот хизмати.

 

 

 

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.