top bannerNEW

Техникаларни етказиб бериш бўйича режалар белгилаб олинди

Texnika etkazib berish reja

 

“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти томонидан 2019 йил 1 август ҳолатига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларга жами 4 426 дона умумий қиймати 470,9 млрд. сўмлик турли русумдаги замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини лизинг асосида етказиб берилди. Натижаларга назар ташлайдиган бўлсак, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 184,2 фоиз кўп техника етказиб берилди. Шулардан,

·        234 дона турли русумдаги тракторлар;

·        356 дона ғалла ўриш комбайнлари;

·        208 дона экин экиш агрегатлари;

·        2 532 дона пуркагичлар;

·        1 096 дона бошқа русумдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларидан иборат.

 “Ўзагролизинг” АЖ Бошқарув раиси томонидан тизимли  равишда барча қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда етказиб берувчи корхоналар билан учрашувлар ўтказилиб келинмоқда. Мазкур учрашувлар натижасида техникаларни нархларини имкон қадар пасайтириш, ишлаб чиқарилаётган техникалавр сифатини янада яхшилаш, сервис хизматларини кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада ривожлантириш ва бошқа қатор масалалар юзасидан муҳокамалар ва музокаралар олиб борилмоқда.

Мақсад лизинг асосида техникаларни харид қилишда биринчи навбатда лизинг олувчиларнинг манфаатларини, уларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда шартномалар тузилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Бундан кейинги даврларда ишлаб чиқарувчилар билан тузиладиган шартномаларни имзолашда шаффофлик ва очиқлилик биринчи навбатда бўлиши, ҳарид қилинаётган техникалар танлов асосида  ўтказилиши айтиб ўтилди. Бу орқали эса лизинг олувчиларга ҳам нисбатан арзон, ҳам сифат жиҳатидан анча яхши бўлган техникалар етказиб берилиши таъминланади.

Барча жараёнлар юзасидан оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда маълумотлар бериб борилиши белгиланди.

“Ўзагролизинг” АЖ

Матбуот хизмати,


“Маркетинг, буюртмаларни шакллантириш,

техникани лизинг орқали ва тўғридан-тўғри

сотишни ташкил этиш бошқармаси”

Бошқарма бошлиғи ўринбосари Н. Мелибоев.

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.