top bannerNEW

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ДОИМ ЭЪТИБОРДА

murojaat

 

Бугун мамлакатимиз ҳар жабҳада ривож топмоқда, инсон қадри юксалмоқда! Қилинаётган ҳар бир эзгу амаллар, ривожланишлар, ободонлаштириш ишлари буларнинг барчаси халқимиз фаровон, тинч ва осуда яшаши учун. Қай соҳани қараманг, тараққиёт, янгиланишлар. Қўча кўйда юрган инсонларнинг юз кўзига қарасангиз уларнинг кўзларида шукроналик туйғуларини кўрасиз.

Мамлакатимиз Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин эгалламоқда ва юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда.

Республикамизнинг барча вилоят ва шаҳарларида ҳаттоки, олис бурчакларида ҳам “халқ қабулхоналар”и ташкил этилган бўлиб, фуқаролар ўзини қийнаётган бирор масала юзасидан тегишли идорага мурожаат этиши ва қонунда белгиланган тартибда жавоб олиш имконияти яратилди.

“Ўзагролизинг” АЖ ижроия аппарати ва ҳудудий филиаллари, тизим корхоналарида ҳам “ишонч телефон”лари жорий этилиб, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қабул қилиш бўйича барча зарур ишлар амалга оширилмоқда.

2019 йилнинг 1 сентябрь даврига қадар Жамиятга 46 дона жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 14 донаси қаноатлантирилди, 32 донаси тушунтириш ишлари олиб борилди ва ҳал этиш бўйича барча зарурий ишлар амалга оширилди.

Маълумот учун: (0371) 200 62 73 “Ўзагролизинг” АЖ Ишонч телефони;

www.agroleasing.uz сайти орқали ҳам ўз мурожаатларингизни қолдиришингиз мумкин.

 

“Ўзагролизинг” АЖ

Матбуот хизмати 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.