top bannerNEW

ЛИЗИНГГА ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН ТЕХНИКАЛАРНИ МОНИТОРИНГ КЎРИГИДАН ЎТКАЗИБ ТУРИШ ЗАРУРИЯТИ

4

 

Ўзбекистонда барча соҳа қатори қишлоқ хўжалиги ҳам йилдан йилга ўсиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз ЯИМни 30 фоизини ташкил этади. Бу эса уни янада ривожлантириш қанчалик муҳим эканлигини кўрсатади. Қишлоқ хўжалигини замонавий техникалар билан таъминлаш, мавжудларини янгилаш ва етказиб берилаётган техникаларни диверсификациялаш орқали ҳосилни нес нобут қилмай териб олиш имкониятини яратади.

  

1        2

 

 

Қишлоқ хўжалигини моддий-техник базасини янги турдаги замонавий қишлоқ хўжалик техникалари билан таъминлашда “Ўзагролизинг” АЖнинг ўрни салмоқли. 20 йил тарихга эга ушбу ташкилот қишлоқ хўжалигига бугунги кунга қадар 72,2 мингдан зиёда турли русумдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини лизинг асосида етказиб берди. Бугунги кунда Жамият ҳисобида 20,0 мингдан зиёда амалдаги техникалар мавжуд бўлиб буларни қарийб 97,4 фоизи 2019 йил 1 ярим йиллигда даврий техник мониторинг кўригидан ўтказилди. Бунда замонавий ахборот технолигиялардан кенг фойдаланилади. Авваллари хар бир техника фотосуратларини чиқариб “фотоальбом”лар кўринишида мониторинг қилинган бўлса, бугунги кунда буларнинг барчаси рақамлаштирилиб “ДАТА МАРКАЗ”ларида сақланмоқда. Энг асосийси бу вақтни ҳам, нақдни хам тежайди, ҳамда қаерда бўлишингиздан қатъий назар Жамият серверига уланган ҳолда ҳар қандай амалдаги техникаларни бугунги кунга ҳолати, охирги маротаба ўтказилган техник мониторинги ва мониторинг тарихини кўриш имконияти пайдо бўлди. Бу эса Жамият томонидан 2012 йилдан буён фойдаланиб келинаётган “1С:Предприятия” Дастурий таъминоти ёрдамида амалага ошириб келинмоқда.

 

3

 

 

Ҳар қандай техник мониторинг кўриги, етказиб берилган техниканинг ҳолати бўйича аниқ ва шаффоф, техника сақланиши, қай ҳолатдагили, даврий техник кўрикдан ўтказилиши ва шу билан бирга график бўйича тўлов мажбуриятларини ўз вақтида тўланиб борилишини кўрсатиб туради.

“Ўзагролизинг” АЖ

Матбуот хизмати,

Етакчи мутахассис

М. Мирабдуллаев

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.