top bannerNEW

БОШҚАРУВ РАИС ЎРИНБОСАРИ БУХОРО ВИЛОЯТИДАГИ ФЕРМЕРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ

photo 2019-12-31 08-46-40

 

 

Йиғилиш аввалида Бухоро вилояти Пешку тумани ҳокими сўзга чиқиб, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигига қаратилаётган улкан имкониятлар, имтиёзлар, қўллаб-қувватлашлар ҳақида гапириб, Бухоро вилояти қишлоқ хўжалигида хизмат қилаётган техникаларнинг асосий қисмини “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти томонидан лизинг асосида етказиб берилаётган техникалар ташкил этиши, бунинг натижасида ҳосилдорлик ортиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш кўрсаткичлари йилдан-йилга яхшиланаётгани ҳақида таъкидлаб ўтиди.

 

Сўнг “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси ўринбосари Президентимиз томонидан аграр соҳа учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги техникалари ва ускуналарини мамлакатимизда ишлаб чиқариш ҳамда маҳаллийлаштириш жараёнларини янада ривожлантириш, хорижий ишлаб чиқарувчилар билан рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, “Ўзагролизинг” АЖ томонидан барча турдаги замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари лизинг шартлари асосида етказиб берилаётганини айтиб ўтди.

 

Шу билан бирга, ҳозирги кунда “Ўзагролизинг” АЖ томонидан лизинг асосида етказиб берилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари турлари, лизинг шартлари, кафолат муддатлари, имтиёзлар, етказиб бериш муддатлари, лизингга расмийлаштириш жараёнлари  ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Йиғилишнинг асосий қисми савол-жавоб тарзида давом этти  ва туман қишлоқ хўжалиги вакиллари ўзлари учун зарур бўлган маълумотларга эга бўлдилар. Туман ҳокими томонидан “New Holland T7060” юқори унумли ҳайдов тракторига бугунги кунда туманда талаб мавжудлигини айтиб ўтди. “Ўзагролизинг” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари томонидан бу масала бўйича доим ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги, ҳар қандай қишлоқ хўжалиги техникаларига талаб бўлган тақдирда “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Бухоро вилояти филиалига мурожаат қилиши, ҳужжатлар расмийлаштирилиб, бўнак (аванс) маблағи ўтказиб берилгандан сўнг техникани етказиб бериш мумкинлиги таъкидланди.

“Ўзагролизинг” АЖ

Матбуот хизмати

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Яккасарой тумани,

Бобур кўчаси, 42А-уй
(+99871) 207-77-12
(+99871) 207-30-41

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

 

telefon2020

 

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.