top bannerNEW

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА “ЎЗАГРОЛИЗИНГ” АЖ ТОМОНИДАН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

photo 2019-12-31 08-46-53

 

Жорий йилнинг 14 декабрида Жиззах вилояти Пахтакор туманида вилоят ҳокимлиги ҳамда “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали ташаббуси билан семинар ташкил этилди.

 

Семинарда Жиззах вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Пахтакор туман ҳокими, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи корхона вакиллари, “Ўзагролизинг” АЖ Бошқарма бошлиқлари ва филиал раҳбар ҳодимлари ҳамда вилоят фермер хўжаликлари, кластерлар вакиллари иштирок этдилар.

 

Даставвал, техника ишлаб чиқарувчи завод вакиллари ўзлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойишини ўтказдилар. Бунда техниканинг имкониятлари, маҳаллийлаштирилганлик даражаси, кафолат муддатлари, сервис хизматлари каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Сўнг “Ўзагролизинг” АЖ м аркетинг бошқармаси бошлиғи сўзга чиқиб, юқоридаги ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф этилаётган қишлоқ хўжалиги техникаларни лизинг шартларида олиш имконияти мавжудлиги, лизинг шартлари, муддатлари, зарур ҳужжатлар ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтди.

 

Вилоятдаги фермер хўжалиги вакиллари томонидан айрим ишлаб чиқарувчиларнинг техникаларида носозликлар келиб чиқаётгани, бу эса қишлоқ хўжалида агротехник тадбирларни ўтказишда кечикишга сабаб бўлаётганлиги айтилди.
Ишлаб чиқарувчилар томонидан бу каби масалаларни зудлик билан ҳал этиш чораларини кўриш бўйича фикрлари олинди.

 

Семинардан кўзланган асосий мақсад, барча қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини вилоятда кўргазмасини ташкил этиш. Бу орқали фермер хўжаликлари ўзлари учун зарур бўлган техникаларни вилоятда туриб кўриши, буюртма бериши ва ҳарид қилиши каби имкониятларни яратиш. Ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва сотиб олувчи ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш. 

 

"Ўзагролизинг" АЖ

Матбуот хизмати

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.