top bannerNEW

2019 йил мобайнида "Лизинг объекти мониторинги ва носоз техникалар бўйича ишлаб чиқарувчилар билан ишлаш" бўлими томонидан амалга оширилган ишлар

photo 2019-11-01 09-43-44

 

Лизинг объектларини техник мониторинги рақамлаштирилиб “1С:Предприятие Дастури”га тўлиқ интеграция қилинди ва ҳар бир дона техника учун алоҳида “лизинг объекти карточкаси” очилди. Бунда техниканинг барча маълумотлари жам бўлиб, бугунги кундаги теҳник ҳолати, фотосуратлари ва қарздорлиги акс этади.


Йил давомида 2 марта лизинг асосида етказиб берилган техникалар техник мониторинг кўригидан ўтказилди. Бугунги кунда 2019 йилнинг 2-ярим йиллиги бўйича Жамият ҳисобида турган (03.01.2020 йил ҳолатига) мавжуд 19 332 дона техникалар тўлиқ техник мониторинг кўригидан ўтказилди.


Ўтказилган техник мониторинг кўриги натижасида 154 дона носоз ва 76 дона талон-тарож қилинган лизинг объектлари аниқланди. Бундай ҳолатлар юзасидан тегишли қонуний чоралар кўриб келинмоқда.


2019 йил мобайнида кафолат муддати даврида 194 дона турли русумдаги техникалар бўйича носозлик далолатномалари (рекламациялар) келиб тушиб, ишлаб чиқарувчиларга барча ҳолат бўйича мурожатномалар юборилди. Натижада ушбу техникалардан 177 донаси лизинг олувчиларга тўлиқ таъмирлаб берилди.


Лизинг шартнома муддати тугаган турли ҳил русумдаги техникаларнинг лизинг тўловларидан мавжуд қарздорликларини ундириш бўйича амалий ишлар ташкил этилди ва бугунги кунда ушбу техникалардан 728 дона лизинг объектига хусусий мулк ҳуқуқи берилиб, ҳисобдан чиқарилди.


Жамиятнинг Мониторинг ва Юридик бўлимлари ҳамкорлигида Андижон вилоятида 6 дона МХ-1,8 русумли ва Фарғона вилоятида 2 дона МХ-2,4 русмли пахта териш машиналари, шунингдек, Наманган вилоятида 3 дона Jaguar 61 русумли роторли ўт ўргич - майдалагичлар носозликлари сабабли лизинг объектлари ишлаб чиқарувчиларга қайтарилиб, лизинг олувчилар томонидан техникага тўланган маблағлари тўлиқ қайтариб берилди.


"Ўзагролизинг" АЖ
матбуот хизмати

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Яккасарой тумани,

Бобур кўчаси, 42А-уй
(+99871) 207-77-12
(+99871) 207-30-41

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

 

telefon2020

 

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.