top bannerNEW

“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Ижроия аппарати “Ташқи иқтисодий алоқалар ва акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими” бўлим бошлиғи ҳамда АКТ (Ахборот коммуникацион технологиялар) ни ривожлантириш бўйича мутахассис лавозимларига танлов

photo 2020-01-16 20-14-11“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Ижроия аппарати

1.  “Ташқи иқтисодий алоқалар ва акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими” бўлим бошлиғи

 2.  “АКТ (Ахборот коммуникацион технологиялар) ни ривожлантириш бўйича мутахассис”лавозимларига танлов асосида ишга қабул эълон қилади.

 

“Ташқи иқтисодий алоқалар ва акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлими” бўлим бошлиғи лавозими номзодларига қўйиладиган талаблар:

 

 -  Олий маълумотли, мазкур йўналишда бошқарма ва бўлим бошлиғи, унинг ўринбосари лавозимларида камида 5 йиллик тажрибага эга бўлиш;

 - Инглиз, рус ва ўзбек тилларида эркин мулоқот қила олиши ва шу 3 тилда ҳужжатларни юргиза олиш;

- Жамият акциядорлари, Ҳорижий ҳамкорлар, инвесторлар билан йиғилиш ва музокаралар ташкил этиш;

- Кузатув кенгаши ва акциядорлар билан ўтказиладиган йиғилишлар учун кун тартибидаги масалалар бўйича маълумотларни тўплай олиши ва бу бўйича Кузатув кенгаши протоколларини шакллантира олиш;

- Жамият Бошқарув тизимида илғор мамлакатлар тажрибаларидан келиб чиқиб, корпоратив бошқарув бўйича аниқ ва асосли таклифлар ишлаб чиқиш ва ташкиллаштириш;

Ва шу каби Ташки иқтисодий алоқалар ва акциядорлар билан корпоратив муносабатлар йўналиши бўйича билим ва тажриба талаб этилади.

 

 

“АКТ (Ахборот коммуникацион технологиялар)ни ривожлантириш бўйича мутахассис” лавозими номзодларига қўйиладиган талаблар:

 

 - АКТ соҳасида олий маълумотга эга, мутахассислиги бўйича камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган, ўзбек ва рус тилларини биладиган (инглиз тилини билиш устунлик беради);

 - Жамиятдаги мавжуд компьютер ва ускуналарга техник хизмат кўрсата олиш;

 - Дастурий таъминотлар ўрнатиш, версияларини янгилаш, ички хужжат айланиш тизимини назорат қилиш;

 - Жамиятнинг расмий веб-сайтини назорат қилиш, берилган маълумотларни ўз вақтида жойлаб бориш ва мониторинг қилиш;

 

 -----------------------------------------------------------------------------

 

 Номзодлар ҳужжатлари 25 январь 2020 йилга қадар Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 42-а уйда қабул қилинади.

 

 Қўшимча маълумотларни (90) 805 40 10 рақами орқали олишингиз мумкин.

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Яккасарой тумани,

Бобур кўчаси, 42А-уй
(+99871) 207-77-12
(+99871) 207-30-41

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

 

telefon2020

 

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.