top bannerNEW2020

“Ўзагролизинг” АЖ "Каръера кунлари" меҳнат ярмаркасида иштирок этди.

photo 2019-11-01 09-43-44 

Жорий йилнинг 14 феврал куни Тошкент Молия институтида “Карьера кунлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Унда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган банклар, лизинг ташкилотлари, суғурта компаниялари ҳамда йирик ишлаб чиқарувчилар иштирок этдилар.

Шу жумладан, мамлакатимизда узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти ҳам мазкур ярмаркада муносиб иштирок этди. Ярмарка давомида талабалар Жамият фаолиятига доир ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Ўқув амалиёти ва келгусида иш фаолиятини “Ўзагролизинг” АЖда давом эттириш истагида бўлган талабалар маълумотномалари қабул қилинди.

 

photo 2020-02-15 15-31-34

 

photo 2020-02-15 15-31-43

 

Талабаларни иш билан таъминлаш ҳамда амалиётга жалб этиш борасида “Ўзагролизинг” АЖ жамоаси доимо тайёрлиги ва бу жараёнларни бевосита қўллаб-қувватлашлари маълум қилинди.
Талабалар ва Жамият ходимлари ўртасида ўзаро маълумотлар алмашилди ва институт вакиллари билан ҳамкорлик бўйича режалар белгилаб олинди.

“Ўзагролизинг” АЖ Матбуот хизмати

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Яккасарой тумани,

Бобур кўчаси, 42А-уй
(+99871) 207-77-12
(+99871) 207-30-41

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

 

telefon2020

 

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.