top bannerNEW2020

“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

image004

 

“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти (100100, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 42а-уй, Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.) 2020 йил 
24 июл куни соат 10:00 да жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши жамият биносининг мажлислар залида ва “Электрон овоз бериш” йўли билан ўтказилишини маълум қилади.
Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 42а-уй, жамият биносининг мажлислар зали. 
Жамият акциядорларини рўйхатга олиш 2020 йил 24 июл куни соат 9:00 да бошланади. Жамият акциядорларининг умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.
 
Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:
 
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги Бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
4. Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йилдаги фаолияти бўйича Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2019 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.
6. Жамиятнинг 2019 йил фаолияти натижалари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг 2019 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
8. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш. Дивидендлар миқдорини, уни тўлаш шакли, муддати ва тартибини белгилаш.
9. Жамият акциядорлари томонидан белгиланган даъво муддатида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш.
10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
11. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
12. Жамият Бошқарув раисини сайлаш.
13. Жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини эшитиш. 
14. Жамият ижроия аппарати тузилмасини ўзгартиришлар киритган ҳолда янгидан тасдиқлаш.
15. Жамият Бошқаруви тўғрисидаги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш. 
16. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича молиявий-ҳўжалик фаолиятининг якунларини текшириш учун ташқи аудитор ташкилотини ҳамда унинг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш.
17. Жамият томонидан мазкур жамиятнинг аффилланган шахслари ва йирик битимлар бўйича келгусида тузиладиган битимларини тасдиқлаш.
 
 
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган саналар:
 
- Жамият акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2020 йил 30 июн.
- Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2020 йил 20 июл.
 
Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 
42а-уй, “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти.
 
“Электрон овоз бериш” www.evote.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.
 
Мурожаат учун телефон: 71 207-30-47
 
 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Яккасарой тумани,

Бобур кўчаси, 42А-уй
(+99871) 207-77-12
(+99871) 207-30-41

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

 

telefon2020

 

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.