top bannerNEW2020

2019 йил якунлари бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди

image001

 

Жорий йилнинг 24 июль куни “Ўзагролизинг” АЖ акциядорларининг 2019 йил якунларига бағишланган йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

 

photo 2020-07-27 18-08-16

 

Йиғилиш карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилди ва бунда ZOOM платформасидан фойдаланилди. Овоз бериш эса электрон тарзда evote.uz сайти орқали амалга оширилди.
Даставвал, саноқ комиссия аъзолари сони ва шахсий таркиби ҳамда йиллик умумий йиғилишнинг регламенти тасдиқланди. Ундан сўнг Жамиятнинг 2019 йил молиявий-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги Бошқарув раисининг ҳисоботи тингланди.

photo 2020-07-27 18-08-22

 

photo 2020-07-27 18-13-57

 

Ҳисоботдаги мухим фактлар:
* Жамиятнинг соф активлари ҳисобот йилида 131,1 млрд. сўмни, устав капитали 105,7 млрд. сўмни ташкил этди.
* Кузатув кенгашининг 2018 йил 26 ноябрдаги йиғилиш баёни билан тасдиқланган “Бизнес режа”га асосан, 2019 йил давомида лизинг хизматлари кўрсатишда олинадиган тушумлар 132,1 млрд. сўм ҳажмида белгиланган ҳолда, ҳақиқатда 165,4 млрд. сўмни, соф фойда 10,8 млрд. сўм режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 10,75 млрд.сўмни ёки режага нисбатан 99,5 фоиз бажарилди.
* 2018 йилда 758,4 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги техникалари лизинг асосида етказиб берилган бўлса, ушбу кўрсаткич 2019 йилга келиб 827,3 млрд. сўм (ўсиш 110%)ни ташкил этди.
* Кўрсатилган лизинг хизматлари бўйича лизинг портфели қолдиғи 2020 йил 1 январь ҳолатига 1 602,3 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 351,4 млрд. сўм (ўсиш 128,1 %)га кўпайган.
* 2019 йил давомида Жамиянинг Бош биноси, Сирдарё, Самарқанд вилоятлари филиалларнинг янги замонавий бинолари фойдаланишга топширилди.
Йиллик умумий йиғилишда жами 17 та масала кўриб чиқилди.

 

“Ўзагролизинг” АЖ
Матбуот хизмати

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Яккасарой тумани,

Бобур кўчаси, 42А-уй
(+99871) 207-77-12
(+99871) 207-30-41

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

 

telefon2020

 

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.